СИБРЬ ТОҒ ЭЧКИЛАРИ
- Видео
- О видео
- Скачать
- Поделиться
СИБРЬ ТОҒ ЭЧКИЛАРИ
77 | 2 год. назад | 3 - 0
#xs_uz #narodnoeslovo
Тик қияликлар, чуқур жарликлар, чўққилар қоплонлар маконидир. Улар мана шу ерларда ов қилади, кўпаяди, яшайди. Айнан мазкур жиҳатлар туфайли қоплонларни кузатиш, ўрганиш жуда қийин ва ўз-ўзидан улар ҳақида маълумотлар ҳам унча сероб эмас.
Куркурак сойининг бошланиш қисмида кийикларни кўрдик. Ёзда тоғ эчкилари ўтлар билан озиқланca, қишга келиб улар арча ва буталар шохларини истеъмол қилади. Ноябрь ойининг ўртасидан жуфтлашиш мавсуми бошланади. Шиддатли жангларда ғолиб чиққан такалари ўн бештача атрофида урғочиларидан иборат ҳарамлар тўдасини ҳосил қилади. Апрель-май ойида дунёга келган янги туғилган улоқчаларнинг вазни 2.8 килограммдан 4.8 килограммгача бўлади. Болалари ҳаётининг биринчи кунида ўрнидан турса-да, бироқ, у жуда заиф бўлганлиги сабабли 20 кунча атрофида буталар ҳамда тошлар орасида беркиниб юради. Улар 2 ёшга етгач вояга етган ҳисобланиб кўпайишда иштирок этиши мумкин.
Сибирь тоғ эчкиларининг туёқлари силлиқ бўлиб, мана шундай жуда тик қояларга ҳам бемалол чиқиб кетиши учун қулай тузулишга эга. Яъни, туёғининг остида юмшоқ ёстиқчалари бор. Узун мўйнаси эса ўта оғир шароитларда 5 000-5 500 метр баландликларда қишлаш имконини беради.
Қор қопламининг қалинлиги ёввойи эчкилар учун муҳим аҳамиятга эга. Бундай ҳолат нафақат уларнинг озиқланиши балки, эркин ҳаракатланиши учун ҳам қийинчилик туғдиради.
Чтобы скачать видео "СИБРЬ ТОҒ ЭЧКИЛАРИ" передвинте ползунок вправо
- Комментарии
Комментарии ФБ