Тошкентдан паноҳ топган сиёсий қочқинлар

  • Видео
  • О видео
  • Скачать
  • Поделиться

Тошкентдан паноҳ топган сиёсий қочқинлар

#xs_uz #narodnoeslovo Тошкент чоризм томонидан босиб олинган дастлабки пайтларда ҳали ўз мустақиллигини сақлаб турган Марказий Осиёнинг турли жойидан сиёсий қочқинлар бу кентга келиб, бошпана топади. Руслар гўё уларга меҳрибонлик қилиб, уй-жой беради, маош тайинлайди, оддий қилиб айтганда бошларини силаган. Бу билан улар нимани кўзлади экан?.. Тошкент чоризм томонидан босиб олингач, бу шаҳар Рус давлатининг бир қисмига айланишидан ташқари, Марказий Осиёнинг бошқа ҳудудлари истило қилинишида муҳим таянч вазифасини ҳам ўтагани тарихдан маълум. Шу боисми ёки бошқа сабабларга кўрами, амирлик ёки хонликлардан норози бўлган амалдор ва беклар бу шаҳарда йиғилиб қолишади. 1866 йил август ойида Рус императорининг Тошкентни Рус давлати — тобелигига олганлиги ҳақидаги расмий фармонни эълон қилинди. 1867 йилда Сирдарё ва Семиреченск, яъни Еттисув вилоятларини ўз ичига олган Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилиб, бу мансабга генерал Кауфман тайинланди. Тошкент Туркистон генерал-губернаторлиги маркази бўлиб қолди. Ҳамид Зиёев, тарих фанлари доктори, профессор. Тошкентга келиб қолган сиёсий қочқинларнинг энг машҳурлари Китоб ва Шаҳрисабз беклари бўлган Жўрабек ва Бобобеклардир. Бу иккисининг бу кентга келиб қолиш тарихи жудаям қизиқ. Шаҳрисабз руслар томонидан эгалланиб, амирнинг ихтиёрига қайтарилгач, Жўрабек ва Бобобек Қўқонга қочади, аммо улар Худоёрхон томонидан босқинчига тутиб берилади. Южин Скайлер ўзининг “Туркистон” асарида бу ҳақда шундай ёзади: “Ўз вақтида Худоёрхон амир Насруллога ўзининг ташвишлари ва сургун қилиниши ҳақидаги гапларни айтганида Жўрабек унинг устидан кулиб, “қари капмир” деб масхара қилганидан, унга нисбатан эски алами бор эди. Улар тутқун сифатида Тошкентга келтирилиб, бир муддат назорат остида яшади”. Бу икки бек Россия агентлиги орқили Бухоро ҳукумати томонидан 2000 рубль пенсияни олиб тургани эса уларнинг росмана тутқунда бўлмаганини таъкидлаётгандек бўлаверади. Қолавера, Жўрабек руслар бутун Марказий Осиёни босиб олиб, унинг эгасига айлангач, ўзининг келгусида улар орқали ҳокимиятга келишига қаттиқ ишонган. Агар Бухоро амири ёки Қўқон хони тахтдан ағдарилиши ва вассални тайинлаш керак бўлганда, Жўрабек ҳар икки томон: ҳам маҳаллий аҳоли, ҳам русларнинг манфаатларига бирдек мос келувчи шахс. Шу билан бирга унинг, амирлик тахтига кўтарилишига ҳақли бўлган тўртта уруғдан бири бўлган кенагас уруғидан келиб чиққанлиги ҳам аҳолининг ҳеч қандай қаршилигисиз тахтга лойиқ кўрлишини таъминлаган бўлади. Южин Скайлернингг “Туркистон” асаридан. Тошкентга келган сиёсий қочқинлар орасида ҳокмиятидан ағдарилган, Россия марҳаматидан умидвор Самарқанд яқинидаги тоғларда жойлашган кичиккина Киштут ва Фароб бекликлари беклари Шодибек ва Саидбек ҳамда Ўратепанинг собиқ беги Абдуғаффорбеклар ҳам бўлган. Сиёсий қочқинлар орасида нуфузлиларидан бири амир Музаффарнинг жияни Саидхон эди. У бутун оила аъзолари қатл этилгач, Бухородан қочади ва Тошкентга келиб қолади. Қизиғи шундаки, у амалдаги амирдан ҳам ўзини тахтга ворисликка энг муносиб, деб ҳисоблайди. Ҳатто, у бу борада руслар ҳам ўзини қўллашидан умид қилган. Босқинчиларнинг сиёсий қочқинлардан нима мақсадда фойдаланмоқчи бўлганлигини тушуниш мумкин. Аммо, ўзимизникиларни тушуниш мушкул. Биз Тошкентдан паноҳ топган ушбу сиёсий қочқинларни сотқин, хоин, дейиш фикридан йироқмиз. Лекин уларнинг хатти-ҳаракатлари, аниқ қилиб айтадиган бўлсак, ҳаракатсизликларини кўриб, иккиланиб қоласан, киши. Ахир, уларнинг барчаси Тошкентда туриб, она Ватанимиз секин-асталик билан босқинчилар томонидан эгаллаб олинаётганлигини ва юртдошларимиз қириб ташланаётганлигини билиб туришган эди-ку. Ёки бўлмаса, уларнинг Ватан, ватандошлик ҳақидаги фикру қарашлари умуман бошқача бўлганмиди?.. Ёки қайтиб амалга минишлари учун барчасига, яъни Ватанлари талон-тарож бўлишига-ю, элдошларининг хору зорлига рози бўлишганми?.. Ёки юрагининг туб-тубида амаллаб тахтга келиб олсам, кейин босқинчи билан ҳисоб-китоб қилиб оламан, деган алдамчи ўй-хаёллар бормиди?.. Албатта, бу бизга қоронғу. Фақат бир нарса аниқки, улар босқинчиларга қарши бирон-бир иш қилган эмас... Тарихнинг аччиқ ҳақиқати барчамизга сабоқ бўлмоғи даркор!
345   |   5 мес. назад  |   7 - 0
 

Тошкентдан паноҳ топган сиёсий қочқинлар

Скачайте изображение (превью) выбрав качество


320x180 480x360 640x480 1280x720

#xs_uz #narodnoeslovo
Тошкент чоризм томонидан босиб олинган дастлабки пайтларда ҳали ўз мустақиллигини сақлаб турган Марказий Осиёнинг турли жойидан сиёсий қочқинлар бу кентга келиб, бошпана топади. Руслар гўё уларга меҳрибонлик қилиб, уй-жой беради, маош тайинлайди, оддий қилиб айтганда бошларини силаган. Бу билан улар нимани кўзлади экан?..
Тошкент чоризм томонидан босиб олингач, бу шаҳар Рус давлатининг бир қисмига айланишидан ташқари, Марказий Осиёнинг бошқа ҳудудлари истило қилинишида муҳим таянч вазифасини ҳам ўтагани тарихдан маълум. Шу боисми ёки бошқа сабабларга кўрами, амирлик ёки хонликлардан норози бўлган амалдор ва беклар бу шаҳарда йиғилиб қолишади.

1866 йил август ойида Рус императорининг Тошкентни Рус давлати — тобелигига олганлиги ҳақидаги расмий фармонни эълон қилинди. 1867 йилда Сирдарё ва Семиреченск, яъни Еттисув вилоятларини ўз ичига олган Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилиб, бу мансабга генерал Кауфман тайинланди. Тошкент Туркистон генерал-губернаторлиги маркази бўлиб қолди.
Ҳамид Зиёев, тарих фанлари доктори,
профессор.

Тошкентга келиб қолган сиёсий қочқинларнинг энг машҳурлари Китоб ва Шаҳрисабз беклари бўлган Жўрабек ва Бобобеклардир.
Бу иккисининг бу кентга келиб қолиш тарихи жудаям қизиқ. Шаҳрисабз руслар томонидан эгалланиб, амирнинг ихтиёрига қайтарилгач, Жўрабек ва Бобобек Қўқонга қочади, аммо улар Худоёрхон томонидан босқинчига тутиб берилади.
Южин Скайлер ўзининг “Туркистон” асарида бу ҳақда шундай ёзади: “Ўз вақтида Худоёрхон амир Насруллога ўзининг ташвишлари ва сургун қилиниши ҳақидаги гапларни айтганида Жўрабек унинг устидан кулиб, “қари капмир” деб масхара қилганидан, унга нисбатан эски алами бор эди. Улар тутқун сифатида Тошкентга келтирилиб, бир муддат назорат остида яшади”.
Бу икки бек Россия агентлиги орқили Бухоро ҳукумати томонидан 2000 рубль пенсияни олиб тургани эса уларнинг росмана тутқунда бўлмаганини таъкидлаётгандек бўлаверади. Қолавера, Жўрабек руслар бутун Марказий Осиёни босиб олиб, унинг эгасига айлангач, ўзининг келгусида улар орқали ҳокимиятга келишига қаттиқ ишонган.

Агар Бухоро амири ёки Қўқон хони тахтдан ағдарилиши ва вассални тайинлаш керак бўлганда, Жўрабек ҳар икки томон: ҳам маҳаллий аҳоли, ҳам русларнинг манфаатларига бирдек мос келувчи шахс. Шу билан бирга унинг, амирлик тахтига кўтарилишига ҳақли бўлган тўртта уруғдан бири бўлган кенагас уруғидан келиб чиққанлиги ҳам аҳолининг ҳеч қандай қаршилигисиз тахтга лойиқ кўрлишини таъминлаган бўлади.
Южин Скайлернингг “Туркистон” асаридан.

Тошкентга келган сиёсий қочқинлар орасида ҳокмиятидан ағдарилган, Россия марҳаматидан умидвор Самарқанд яқинидаги тоғларда жойлашган кичиккина Киштут ва Фароб бекликлари беклари Шодибек ва Саидбек ҳамда Ўратепанинг собиқ беги Абдуғаффорбеклар ҳам бўлган.
Сиёсий қочқинлар орасида нуфузлиларидан бири амир Музаффарнинг жияни Саидхон эди. У бутун оила аъзолари қатл этилгач, Бухородан қочади ва Тошкентга келиб қолади. Қизиғи шундаки, у амалдаги амирдан ҳам ўзини тахтга ворисликка энг муносиб, деб ҳисоблайди. Ҳатто, у бу борада руслар ҳам ўзини қўллашидан умид қилган.
Босқинчиларнинг сиёсий қочқинлардан нима мақсадда фойдаланмоқчи бўлганлигини тушуниш мумкин. Аммо, ўзимизникиларни тушуниш мушкул.
Биз Тошкентдан паноҳ топган ушбу сиёсий қочқинларни сотқин, хоин, дейиш фикридан йироқмиз. Лекин уларнинг хатти-ҳаракатлари, аниқ қилиб айтадиган бўлсак, ҳаракатсизликларини кўриб, иккиланиб қоласан, киши.
Ахир, уларнинг барчаси Тошкентда туриб, она Ватанимиз секин-асталик билан босқинчилар томонидан эгаллаб олинаётганлигини ва юртдошларимиз қириб ташланаётганлигини билиб туришган эди-ку.
Ёки бўлмаса, уларнинг Ватан, ватандошлик ҳақидаги фикру қарашлари умуман бошқача бўлганмиди?..
Ёки қайтиб амалга минишлари учун барчасига, яъни Ватанлари талон-тарож бўлишига-ю, элдошларининг хору зорлига рози бўлишганми?..
Ёки юрагининг туб-тубида амаллаб тахтга келиб олсам, кейин босқинчи билан ҳисоб-китоб қилиб оламан, деган алдамчи ўй-хаёллар бормиди?..
Албатта, бу бизга қоронғу. Фақат бир нарса аниқки, улар босқинчиларга қарши бирон-бир иш қилган эмас...
Тарихнинг аччиқ ҳақиқати барчамизга сабоқ бўлмоғи даркор!


Тошкентдан паноҳ топган сиёсий қочқинлар

Чтобы скачать видео "Тошкентдан паноҳ топган сиёсий қочқинлар" передвинте ползунок вправо



Покажите вашим друзьям, добавьте в соцсети

Ссылка на страницу с видео:

 

Ссылка HTML на страницу с видео:

 

Код для вставки плеера:


  • Комментарии

Комментарии ФБ


Уважаемые друзья!

Источником всего видеоконтента, в том числе проигрывающегося на страницах ресурса ruslar.me, является сторонний видео ресурс, а именно общедоступный видеохостинг YouTube.com, предоставляющий открытый доступ к своему видеоконтенту (используя открытую и общедоступную технологию video API3 youtube.com)!

Проблемы с авторскими правами

Если вам принадлежат авторские права на данное видео, которое было загружено без вашего согласия на YouTube.com, перейдите на страницу этого видео сайта YouTube.com , нажмите на ссылку под проигрывателем Ещё -> "Пожаловаться" -> "Нарушение моих прав" и в выпадающем меню, выбирите, что именно нарушается и нажмите кнопку "Отправить".



Неприемлемый контент

Чтобы сообщить о неприемлемом видео, перейдите на YouTube, нажмите на ссылку под проигрывателем Ещё -> "Пожаловаться" и выберите в "Сообщить о нарушении" что именно вас не устраивает в этом видео. Подробнее о наших правилах читайте в Условиях использования.