Босқин хавфидан огоҳлантирган амалдор ўлдирилди

  • Видео
  • О видео
  • Скачать
  • Поделиться

Босқин хавфидан огоҳлантирган амалдор ўлдирилди

#xs_uz #narodnoeslovo Амир Насруллони чор Россиясининг босқинидан огоҳлантирган ноиб тақдирланиш ўрнига ўлдирилади. Афсуски, шундай... Айрим тарихчиларнинг иддаосига кўра, амирлик ва хонликлар даврида чор Россиясининг босқинини олдиндан сезган одамлар умуман бўлмаган. Лекин бу фикр унчалик тўғри эмас, тарихимизга нисбатан туҳматдан бошқа нарса эмас бу. Донишманд тарихнинг шоҳидлик беришича, халқимиз орасида, хусусан, амалдорлар ичида чор Россиясининг босқинини олдиндан кўра билган ва ўз амири ёки хонини шу хавфдан огоҳлантирган зотлар, жуда саноқли бўлсаям бўлган. Инсоният учун не-не улуғ зотларни берган халқимиз ичидан шундай зукко инсонлар, ҳатто, ўта зулматли даврларда бўлса-да, етишиб чиқишлари табиийдир. Бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди. Аммо тубан кетган амир ва хонлар, бек ва хурофотчилар уларга қандай муомила қилган, уларнинг огоҳлантиришини қандай қабул қилишган? Афсуски, бу бора сира мақтана олмаймиз. Бухоро амири Насруллонинг замонасида бўлган аламли ва аянчли воқеа бунга яққол мисолдир. Амирнинг муттасил қаҳру ғазабда бўлиши Хива хони талонидан сўнг қарийб тўрт йил давом этади. Шу йиллар ичида Амир Насруллонинг бирор марта кулганини, аъёнлари билан очилиб гаплашганини ҳеч ким кўрмаган ва билмаган. Поён Равшановнинг “Малика Кенагас ойим ёхуд Амир Насруллонинг ўлими қиссаси” асаридан. Исҳоқхон Ибратнинг “Тарихи Фарғона” асарида келтирилишича, Бухоро амирлиги амалдори, яъни Абдусамат ноиб чор Россиясининг Оқмачитни босиб олишидан 11 йил илгари келгусида уларнинг Марказий Осиёни ҳам истило қилиши мумкинлигидан амирни огоҳлантиради. Биласиз, 1853 йилда Қўқон хонлигига қарашли Оқмачит қалъаси руслар томонидан эгалланади. Абдусамат ноиб ўзига хос закоси билан рус босқинини Оқмачит босиб олинишидан роппа-роса 11 йил илгари, яъни 1842 йилда башорат қилмоқда. Аслида, бу шунчаки башоратмас, балки оламда бўлаётган сиёсий воқеалар равишидан келиб чиққан ҳолда қилинган кучли таҳлил самарасидир. Аслида воқеалар шундай бўлган: Амир Насрулло Қўқонни мағлуб этгач, кўплаб амалдорлар, хон оиласи вакиллари қаторида, Муҳаммад Алихоннинг ўзини ҳам ўлимга ҳукм қилади. Табиийки, кўпчилик мулозимлар амирнинг бу ҳукмига лом-мим демасдан бош эгиб турган. Аммо узоқни кўра билган Абдусамат ноиб гапиришга изн сўрайди ва рухсат бўлгач, у амирга қарата шундай дейди: Хўқанд забт этилди. Фарғона катта мамлакат, уни қанча аскар, сипоҳ ва хазина сарфлаб эгалладик. Шу топда Русиянинг босқин қилиш хавфи тобора яқинлашиб келаётганини ҳам унутмаслик керак. Шунинг учун хонни тавба қилдириб, қайтариб хон қилиб қўйсак, босқин бошланганда душманга қарши бирлагикда курашамиз. У биз учун қалқон бўлади. Калтабин амир эса ноиб маслаҳатини инобатга олмайдигинамас, аксинча унинг оғзига кавуш билан урдиради. Бу огоҳлантиришни, яъни гапни оддий ноибмас, балки ҳарбий соҳада катта мутахассис бўлган, инглизча қуроллар билан таъминлаган 200 аскарий кучи билан хонликни енгишда алоҳида иш кўрсатган шахс айтмоқда. Аммо жоҳил ва нодон амир ақл-идрокда, инсоф-адолатда кўпчиликка намуна бўладиган Абдусамад ноибни ўйламай-нетмай халойиқ олдида қаттиқ беобрў қилади. Кекчи амирнинг бу жазоси ҳали хамир учидан патир эди, холос. Шариф Юсуповнинг “Тарих уммони сирлари” китобидан. Кекчи ва адоватчи амир шу жазо билан билан кифояланмайди. Аввалига ноибни мансабидан тушириб, кичик лавозимга қўяди ва турли чораларни кўради. Натижада жонига очиқ хавф сезган Абдусамат ноиб қочиб кетишга уринган. Аммо амир уни туттириб келиб, аввал зиндонга ташлайди, кейин эса қатл эттирган. Шу тариқа келгусида бўлиши мумкин бўлган босқиндан огоҳлантирган асл Ватан ўғлони жисмонан йўқ қилинди. Амир ҳар қанча золим, ҳар қанча калтабин бўлмасин, тахтидан, ҳатто, жонидан ҳам азиз бўлган она Ватанимизга ёғий билдирмасдан яқинлашиб келмоқда, деб эшити биланоқ хушёр тортиши керакмасмиди? Огоҳ этувчини ўлдиришмас, аксинча энди нима қиламиз, дея яна ундан маслаҳатлар олиши керакмасмиди? Ўзаро адоват-у низодан, “сен зўрми-мен зўрми” қабилидаги курашдан, кундалик майда ташвишлардан ортмаган бек ва хурофотчилар ҳар ким учун улуғ неъмат бўлган ҳурриятнинг хавф остида қолиши ҳақида гап кетганда, барчасини бир четга сўриб қўйиб, ягона муштга айланиши керакмасмиди?.. Тарихнинг аччиқ ҳақиқати барчамизга сабоқ бўлмоғи даркор!
460   |   5 мес. назад  |   28 - 0
 

Босқин хавфидан огоҳлантирган амалдор ўлдирилди

Скачайте изображение (превью) выбрав качество


320x180 480x360 640x480 1280x720

#xs_uz #narodnoeslovo
Амир Насруллони чор Россиясининг босқинидан огоҳлантирган ноиб тақдирланиш ўрнига ўлдирилади. Афсуски, шундай...
Айрим тарихчиларнинг иддаосига кўра, амирлик ва хонликлар даврида чор Россиясининг босқинини олдиндан сезган одамлар умуман бўлмаган. Лекин бу фикр унчалик тўғри эмас, тарихимизга нисбатан туҳматдан бошқа нарса эмас бу.
Донишманд тарихнинг шоҳидлик беришича, халқимиз орасида, хусусан, амалдорлар ичида чор Россиясининг босқинини олдиндан кўра билган ва ўз амири ёки хонини шу хавфдан огоҳлантирган зотлар, жуда саноқли бўлсаям бўлган. Инсоният учун не-не улуғ зотларни берган халқимиз ичидан шундай зукко инсонлар, ҳатто, ўта зулматли даврларда бўлса-да, етишиб чиқишлари табиийдир. Бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди.
Аммо тубан кетган амир ва хонлар, бек ва хурофотчилар уларга қандай муомила қилган, уларнинг огоҳлантиришини қандай қабул қилишган?
Афсуски, бу бора сира мақтана олмаймиз.
Бухоро амири Насруллонинг замонасида бўлган аламли ва аянчли воқеа бунга яққол мисолдир.

Амирнинг муттасил қаҳру ғазабда бўлиши Хива хони талонидан сўнг қарийб тўрт йил давом этади. Шу йиллар ичида Амир Насруллонинг бирор марта кулганини, аъёнлари билан очилиб гаплашганини ҳеч ким кўрмаган ва билмаган.
Поён Равшановнинг
“Малика Кенагас ойим ёхуд Амир Насруллонинг
ўлими қиссаси” асаридан.

Исҳоқхон Ибратнинг “Тарихи Фарғона” асарида келтирилишича, Бухоро амирлиги амалдори, яъни Абдусамат ноиб чор Россиясининг Оқмачитни босиб олишидан 11 йил илгари келгусида уларнинг Марказий Осиёни ҳам истило қилиши мумкинлигидан амирни огоҳлантиради. Биласиз, 1853 йилда Қўқон хонлигига қарашли Оқмачит қалъаси руслар томонидан эгалланади.
Абдусамат ноиб ўзига хос закоси билан рус босқинини Оқмачит босиб олинишидан роппа-роса 11 йил илгари, яъни 1842 йилда башорат қилмоқда. Аслида, бу шунчаки башоратмас, балки оламда бўлаётган сиёсий воқеалар равишидан келиб чиққан ҳолда қилинган кучли таҳлил самарасидир.
Аслида воқеалар шундай бўлган: Амир Насрулло Қўқонни мағлуб этгач, кўплаб амалдорлар, хон оиласи вакиллари қаторида, Муҳаммад Алихоннинг ўзини ҳам ўлимга ҳукм қилади. Табиийки, кўпчилик мулозимлар амирнинг бу ҳукмига лом-мим демасдан бош эгиб турган. Аммо узоқни кўра билган Абдусамат ноиб гапиришга изн сўрайди ва рухсат бўлгач, у амирга қарата шундай дейди:
Хўқанд забт этилди. Фарғона катта мамлакат, уни қанча аскар, сипоҳ ва хазина сарфлаб эгалладик. Шу топда Русиянинг босқин қилиш хавфи тобора яқинлашиб келаётганини ҳам унутмаслик керак. Шунинг учун хонни тавба қилдириб, қайтариб хон қилиб қўйсак, босқин бошланганда душманга қарши бирлагикда курашамиз. У биз учун қалқон бўлади.
Калтабин амир эса ноиб маслаҳатини инобатга олмайдигинамас, аксинча унинг оғзига кавуш билан урдиради.

Бу огоҳлантиришни, яъни гапни оддий ноибмас, балки ҳарбий соҳада катта мутахассис бўлган, инглизча қуроллар билан таъминлаган 200 аскарий кучи билан хонликни енгишда алоҳида иш кўрсатган шахс айтмоқда. Аммо жоҳил ва нодон амир ақл-идрокда, инсоф-адолатда кўпчиликка намуна бўладиган Абдусамад ноибни ўйламай-нетмай халойиқ олдида қаттиқ беобрў қилади. Кекчи амирнинг бу жазоси ҳали хамир учидан патир эди, холос.
Шариф Юсуповнинг “Тарих уммони
сирлари” китобидан.

Кекчи ва адоватчи амир шу жазо билан билан кифояланмайди. Аввалига ноибни мансабидан тушириб, кичик лавозимга қўяди ва турли чораларни кўради. Натижада жонига очиқ хавф сезган Абдусамат ноиб қочиб кетишга уринган. Аммо амир уни туттириб келиб, аввал зиндонга ташлайди, кейин эса қатл эттирган. Шу тариқа келгусида бўлиши мумкин бўлган босқиндан огоҳлантирган асл Ватан ўғлони жисмонан йўқ қилинди.
Амир ҳар қанча золим, ҳар қанча калтабин бўлмасин, тахтидан, ҳатто, жонидан ҳам азиз бўлган она Ватанимизга ёғий билдирмасдан яқинлашиб келмоқда, деб эшити биланоқ хушёр тортиши керакмасмиди? Огоҳ этувчини ўлдиришмас, аксинча энди нима қиламиз, дея яна ундан маслаҳатлар олиши керакмасмиди?
Ўзаро адоват-у низодан, “сен зўрми-мен зўрми” қабилидаги курашдан, кундалик майда ташвишлардан ортмаган бек ва хурофотчилар ҳар ким учун улуғ неъмат бўлган ҳурриятнинг хавф остида қолиши ҳақида гап кетганда, барчасини бир четга сўриб қўйиб, ягона муштга айланиши керакмасмиди?..
Тарихнинг аччиқ ҳақиқати барчамизга сабоқ бўлмоғи даркор!


Босқин хавфидан огоҳлантирган амалдор ўлдирилди

Чтобы скачать видео "Босқин хавфидан огоҳлантирган амалдор ўлдирилди" передвинте ползунок вправо



Покажите вашим друзьям, добавьте в соцсети

Ссылка на страницу с видео:

 

Ссылка HTML на страницу с видео:

 

Код для вставки плеера:


  • Комментарии

Комментарии ФБ


Уважаемые друзья!

Источником всего видеоконтента, в том числе проигрывающегося на страницах ресурса ruslar.me, является сторонний видео ресурс, а именно общедоступный видеохостинг YouTube.com, предоставляющий открытый доступ к своему видеоконтенту (используя открытую и общедоступную технологию video API3 youtube.com)!

Проблемы с авторскими правами

Если вам принадлежат авторские права на данное видео, которое было загружено без вашего согласия на YouTube.com, перейдите на страницу этого видео сайта YouTube.com , нажмите на ссылку под проигрывателем Ещё -> "Пожаловаться" -> "Нарушение моих прав" и в выпадающем меню, выбирите, что именно нарушается и нажмите кнопку "Отправить".



Неприемлемый контент

Чтобы сообщить о неприемлемом видео, перейдите на YouTube, нажмите на ссылку под проигрывателем Ещё -> "Пожаловаться" и выберите в "Сообщить о нарушении" что именно вас не устраивает в этом видео. Подробнее о наших правилах читайте в Условиях использования.