“Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!”
- Видео
- О видео
- Скачать
- Поделиться
“Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!”
250 | 2 год. назад | 7 - 0
#xs_uz #narodnoeslovo
Тошқозонлар устида дуога қўли очиб дунёга, юртимизга, халқимизга тилаклар билдираётган одамлар, сумалак кавлаб қўшиқлар айта шодланаётган болалар, кўпни кўриб бугунга омон етган қариялар... Буларнинг барчасига Наврўзи айём сабабчидир, Наврўз мамлакатимизга, инсонлар кўнглига шундай қутлуғ қадамлар билан кириб келгани рост бўлсин.
Пойтахтимиздаги Касаба уюшмалар федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясида “Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми” шиори остида ўтган байрамда ҳам юқорида айтилганлар ўз аксини топди.
Сайл кўринишида ташкил этилган мазкур тадбир Наврўзга хос янгиланиш ва бунёдкорлик руҳини, она заминга меҳр ва эътибор, инсон ва табиат ўртасидаги уйғунликни ифода этадиган, кишиларни бугунги тинч ва фаровон ҳаётни қадрлаб, атроф-муҳит ҳамда унинг неъматларини асраб-авайлашга, эзгу орзу-мақсадлар билан яшашга ундаши билан аҳамиятлидир.
“Халқ сўзи”.
Чтобы скачать видео "“Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!”" передвинте ползунок вправо
- Комментарии
Комментарии ФБ