Менинг қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқандим
- Видео
- О видео
- Скачать
- Поделиться
Менинг қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқандим
55 | 1 год. назад | 2 - 0
#xs_uz #narodnoeslovo Қадимий шаҳримиз доимо бутун дунё бўйлаб сайёҳларни ўзига чорайди. Боиси, ушбу ўлкада Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли (Шердор, Тиллакори, Мирзо Улуғбек мадрасалари), Бибихоним ва Хазрати Хизр масжидлари, Шоҳи Зинда ёдгорлиги, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Самарқанд туманидаги Нодир девонбеги мажмуаси, Хўжа Аҳрор Валий масжиди, Ургут туманидаги Ғавсул Аъзам, Хўжа Омон, Чор Чинор зиёратгоҳлари, Пайариқ туманидаги Имом Ал Бухорий мажмуаси, Нуробод туманидаги Хазрати Довуд каби зиёратгоҳлар мавжуд.
Номларини сайайдиган бўлсак ҳудудда бундай манзиллар жуда кўп. Хусусан, Самарқандимизда 1105 та археологик, 670 та меъморий, 37 та диққатга сазовор жой, 18 та монументал, 21 мемориал тоифага кирувчи жами 1851 моддий-маданий мерос объекти бор. Қуйидаги видеоролик орқали эса гўзал ва қадимий шаҳримизга ғоибона саёҳат қилишингиз ёки ажойиб хотираларингизни эслашингиз мумкин.
Чтобы скачать видео "Менинг қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқандим" передвинте ползунок вправо
- Комментарии
Комментарии ФБ