Бизнинг интервью
- Видео
- О видео
- Скачать
- Поделиться
Бизнинг интервью
30 | 2 год. назад | 2 - 0
#xs_uz #narodnoeslovo
Фадли ЗОН,
Индонезия Республикаси Вакиллар палатаси Парламентлараро ҳамкорлик қўмитаси раиси:
— Бир неча марта сиёсий тадбирларда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келганман ва ҳар сафар бу ердаги ўзгаришларни кўриб, очиғи, хурсанд бўламан.
Мамлакатингизда 30 апрель куни ўтказилган референдумда ҳам бир қатор участкаларда кузатувчи сифатида қатнашдим. Кузатувларим асосида шуни таъкидлашни истардимки, ушбу сиёсий жараён юқори савияда, очиқлик ва шаффофлик принциплари асосида ўтказилди.
Референдум Ўзбекистонда демократик ислоҳотларнинг яққол намунаси бўлди, деб ҳисоблайман. Қолаверса, янгиланган Конституциянинг муаллифи том маънода халқ бўлди. Бу ҳам эътироф этиш керак бўлган жиҳатлардан биридир.
Яна бир масалага тўхталиб ўтмоқчиман, яъни Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда янада мустаҳкамланди. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Индонезия Республикасининг Халқ вакиллари кенгаши билан “Ўзбекистон — Индонезия” дўстлик гуруҳи фаолият олиб бормоқда.
Ўз навбатида, Индонезия парламентида ҳам Ўзбекистон билан парламент дўстлик гуруҳи тузилган. Биз бу борадаги муносабатларни фаоллаштиришда мазкур дўстлик гуруҳлари фаолиятидан кенг фойдаланиб, қонун ижодкорлиги йўналишидаги ҳамкорликни жонлантирамиз.
Айниқса, савдо-истисодий, сиёсий, маданият ва туризм йўналишларидаги алоқаларни янада кучайтириш бўйича иш олиб боряпмиз. Бунинг учун барча имкониятларимиз етарли.
Мухтасар айтадиган бўлсам, Ўзбекистон дунёга очилди, бу эса мамлакат тараққиётини тезлаштиришга имконият яратиб берди.
Чтобы скачать видео "Бизнинг интервью" передвинте ползунок вправо
- Комментарии
Комментарии ФБ