Буюк ипак йўли бўйлаб
- Видео
- О видео
- Скачать
- Поделиться
Буюк ипак йўли бўйлаб
117 | 2 год. назад | 8 - 0
#xs_uz #narodnoeslovo
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги Сангардак қишлоғидан бошлаган сафаримизни давом эттирамиз. Мақсадимиз Сангардак қишлоғидан Қашқадарёга олиб чиқадиган қадимий қисқа йўлдан юриш, унинг табиатини ва йўлдаги тарихий ёдгорликлари ҳақида ҳикоя қилишдан иборат.
Боғча қишлоғига келганимизда кун ботишига ҳали 2-3 соатча вақт бор эди. Ушбу қишлоқ йўлимизда жойлашган сўнгги аҳоли маскани бўлиб, ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар дунёси шу қишлоқдан сўнг бошланади. Бу унинг табиатида, қишлоқ аҳлининг яшаш шароитида ҳам акс этган. Уйлар, йўллар, кўприклар умуман ҳаммаси табиат билан уйғунлашиб кетган. Кексалар ҳам тетик ва бардам. Бунга сабаб тоғ этагидаги ҳудудларга яқин бўлган қишлоқнинг мусаффо ҳавоси бўлса керак.
Туман марказидан 70 км узоқликда жойлашган Боғча қишлоғиининг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Маҳаллий аҳолининг айтишича, қадимда бу ерда кичик жойда ёнғоқлар экилган ва дам олиш учун жуда қулай маскан бўлган экан. Карвонлар шу жойда дам олиб, сўнгра йўлида давом этган. Бошқа карвондагилар қаерда тўхтадингиз, деб сўрашса, йўловчилар боғчада дам олганлигини айтишган экан. Шундай қилиб бу ҳудуднинг номи Боғча бўлиб кетганакан. Баъзи бир манбаларда эса бу жойнинг номини Бобур бобомиз қўйган деган маълумотлар ҳам бор.
Қишлоқ аҳли асосан йилқичилик ва деҳқончилик билан шуғулланади. Йилқичилик билан тирикчилик қиладиган одамлар чорва моллари ва отларини эрта баҳордан қир адирларга қўйиб юборар экан. Улар ўзлари табиий равишда яшаб кўпаяр ва шу зайилда қишгача адирда бўлар ва қиш яқинлашиб, совуқ тушиши билан олиб келинар экан. Уйда фақатгина соғиладиган жониворлар қолади. Уйдаги жониворлар учун ўт-ўлан ва қишки заҳира 10-12 км масофадан олиб келинади.
Чорваси йўқ одамлар эса деҳқончилик билан шуғулланади. Улар асосан картошка экади. Баъзи бир одамларнинг ўз боғи бор, аксарияти эса ижарага ер олиб меҳнат қилади. Боғдорчиликда кўпинча, янғоқ ва олма етиштирилади. Ҳозир қишлоқда иш авжига чиққан вақт.
Бундан ташқари Боғчада фарзандларимиз илмни фурсат бўлганда ўрганиши керак. Чунки илм зарур бўлган пайтда фурсат топилмайди, ҳикмати асосида болалар таълимига жиддий қаралар экан.
Қишлоқ аҳлининг яна бир чиройли анъаналаридан бири бу қишлоқнинг нуронийлари ёшларга ўрнак бўлиш мақсадида кўп ишларда ўзлари фаол бўлишаркан. Улар бу борада “Энг ёмон кишилар илмга амал қилмайдиган одамлардир. Агар тарбия қилувчи муаллим олим бўлиб, амалсиз бўлса, бу шогирдлар ахлоқига ёмон таъсир кўрсатади” деган ибратли гапга амал қилишаркан.
Қишлоқдаги уйларнинг қурилиши, тузилиши ҳам тоғ уйларига хос ўзгача гўзал ва файзли. Баъзи бир жойларида бир уйнинг томидан юриб бошқа хонадонларга ҳам борса бўлар экан.
Инсон табиатга қанча яқин яшаса шунча бахтли, хотиржам ва соғлом бўлишини қишлоқ одамлари билан суҳбатлашганимизда яққол сездик. Ушбу гўшанинг табиати ҳам ажойиб бўлиб тез-тез ёмғир ёғиб тургани учун бу ерлар ёзнинг жазирама иссиғида ҳам салқин бўларкан. Майин шабада, дарё сувининг шалдираб оқиши қишлоқ жозибадорлигини янада оширади. Ҳақиқатдан ҳам йилнинг тўрт фаслида инсон ақлини шоширадиган Боғчанинг мўъжиза маназараси кишида гўзал таассуротларни ва ширин хотирларни қолдиради.
Чтобы скачать видео "Буюк ипак йўли бўйлаб" передвинте ползунок вправо
- Комментарии
Комментарии ФБ