Бир тангалик фойда келтирмаганБухоро хазинаси

  • Видео
  • О видео
  • Скачать
  • Поделиться

Бир тангалик фойда келтирмаганБухоро хазинаси

#xs_uz #narodnoeslovo (Анонс) Бухоро амирлиги хазинаси бедад бўлган. Аммо амирнинг узоқни кўра билмаслиги туфайли ундан унумли фойдаланилмадигина эмас, балки умуман қўл тегизилмади. Натижада хазина босқинчилар томонидан талаб кетилди. Бу улкан хазинадан на халққа ва на давлатга бир тангалик фойда бўлмади... (кадр) Бухоро амирлиги хазинаси ҳақидаги маълумотлар жуда кўп. Уларнинг баъзисида хазина миқдори ошириб юборилган бўлса, айримларида ҳақиқатга яқинроқ фикрлар билдирилган. (кадр орти) Масалан, Мирзо Насруллобий Қушбеги томонидан тузилган рўйхатга кўра, Бухоро хазинаси тарикибида Бухоро тилласи, рус тилласи, ёмби ҳолидаги Гамбург тилласи, ёмби ҳолидаги Гамбург кумуши, майда рус кумуш тангалари, Бухоро тангаси, тилла кукуни, Рус банки кумуши, Турк тилла лираси, 150 каратлик брилиантлар, брилиант узук ва тақинчоқлар, қизил ёқутлар, марваридлар, тилла парчалари, кумуш парчалари, Бухоро мис тангалари бўлган. Уларнинг жами қиймати эса ўша даврнинг пули билан 73 миллион 252 минг 380 сўм эди. Бу ҳозирги пулда қанча бўлишини ҳисоблаб чиқиш ҳисобчиларимизга ҳавола. Аммо ушбу рўйхатга музейбоп ва бадиий қимматга эга нодир буюмлар, Лион ипаклари бўлими ҳамда Амир оиласига совға қилинган ва Карманада сақланган зеб-зийнатлар ва тиллаларнинг аксарияти киритилмаган. (кадр) Энди шуларга босқин пайтида зобит ва аскарлар талон-тарож қилган қимматбаҳо буюм ва бойликларни, амирлик вилоятларида сақланган хазиналарни, кейинчалик босқинчилар томонидан аҳолининг қўлидан тортиб олинган тилла ва бошқа қийматли нарсаларни қўшиб ҳисоблайдиган бўлсак, Бухоро хазинаси чиндан ҳам беадад бўлганлигини тасаввур этиш қийин эмас. Ўз даврида, яъни 1914 йилда Маҳмудхўжа Беҳбудий 'Ойна' журналида бу ҳақда шундай ёзади: “Ҳозир Бухоро амири тасарруфи остида бўлган хазина шу даражада мўлки, ҳеч бир мамлакат хазинасида бул даражада эҳтиёт сақланган олтин ва кумуш пул, тилло ёмбилар бўлмаса керак. Бухоро амири саночларида сақланаётган олтин ва кумуш пуллар бўйи 50 олчин, эни 20 олчин ва баландлиги 8 олчин бўлган бир тоғдан иборатдур”. (кадр орти) Шу топда кимнингдир хаёлидан наҳотки, шунча бойлик билан Россия босқинига қарши муносиб ҳозирлик кўрилмаган бўлса?! Амирнинг ўзи буни англаб етмагандир, наҳотки, аъёнлар тушунтирмаган бўлса, деган фикр ўтган бўлса ажаб эмас. Тарихнинг шоҳидлик беришича, ҳақиқатни амир юзига тикка айтолган мулозимлар бўлган. Тарихчи Сотимжон Холбоевнинг ёзишича, аъёнлар Амир Олимхон ҳузурида бўлиб ўтган йиғинда Россия босқини очиқ-ойдин сезилиб турган айни пайтда хазинанинг бир қисмини чиқаришни ва чет элдан лашкар ёллаш ва ҳарбий қурол-аслаҳалар сотиб олишни маслаҳат беради. Аммо ўжар амир аждодларидан мерос бўлиб келаётган сарой “анъаналари”ни, гарчи, бундан салтанат зарар кўрса-да, бузишга ҳаққа йўқлигини айтиб туриб олади. (кадр) Амирлик тарихи 1746 йили Раҳимхон ибн Ҳакимбий ибн Худоёрхондан бошланган ва у амир Олимхон қочган 1920 йил 1 сентябрда тугатилган эди. Орадан ўтган роппа-роса 226 йил давомида хазидан бир танга ҳам олинмаган, аксинча ҳар бир амир уни бойитиш йўлида жидду жаҳд қилган. Шунинг ўзиёқ бу ерда беҳисоб хазина тўпланиб қолганини англатади. Халққа ҳам, давлатга ҳам фойдаси тегмаган улкан хазина... (кадр орти) Наҳотки, Россияда ўқиган, дунё кўрган, жаҳондаги бир қатор давлатлар билан дипломатик алоқа ўрнатган амир Олимхон босқин хавфини сезмаган бўлса?! Ёки у ақлли маслаҳатгўйлари фикрини ҳисобга олмайдиган даражада худпаратсмиди? Агар унинг ўрнида ақлли ҳукмдор бўлганда борми, тезлик билан Англия ёки бошқа ҳамкор давлатлардан ҳарбийларни чақиртирар ва қурол-аслаҳалар сотиб олиб, армиясини даврининг етакчи қўшинига айлантирган бўларди. Бу йўлда қанча маблағ керак бўлса асло аямасди. (кадр) Яна бир гап: бунча хазинани босиб ётавермай илм-фан йўлида сарфласа эди, халқнинг ўзи Бухорони дунёнинг энг ривожланган давлатлари қаторига олиб чиққан бўларди. Бундай давлатга нафақат Россия, балки бошқа кучли давлатлар ҳам кўз олайтиролмасди... Аммо, минг афсус, ана шундай беадад хазина на халққа, на давлатга бир тангалик фойда келтирмасдан босқинчиларнинг жиғилдонидан ўтиб кетди... Тарихнинг аччиқ ҳақиқати барчамизга сабоқ бўлмоғи даркор! Муаллиф ва бошлвчи: Зокир ХУДОЙШУКУРОВ.
11, 737   |   2 нд. назад  |   242 - 0
 

Бир тангалик фойда келтирмаганБухоро хазинаси

Скачайте изображение (превью) выбрав качество


320x180 480x360 640x480 1280x720

#xs_uz #narodnoeslovo
(Анонс)
Бухоро амирлиги хазинаси бедад бўлган. Аммо амирнинг узоқни кўра билмаслиги туфайли ундан унумли фойдаланилмадигина эмас, балки умуман қўл тегизилмади. Натижада хазина босқинчилар томонидан талаб кетилди. Бу улкан хазинадан на халққа ва на давлатга бир тангалик фойда бўлмади...
(кадр)
Бухоро амирлиги хазинаси ҳақидаги маълумотлар жуда кўп. Уларнинг баъзисида хазина миқдори ошириб юборилган бўлса, айримларида ҳақиқатга яқинроқ фикрлар билдирилган.
(кадр орти)
Масалан, Мирзо Насруллобий Қушбеги томонидан тузилган рўйхатга кўра, Бухоро хазинаси тарикибида Бухоро тилласи, рус тилласи, ёмби ҳолидаги Гамбург тилласи, ёмби ҳолидаги Гамбург кумуши, майда рус кумуш тангалари, Бухоро тангаси, тилла кукуни, Рус банки кумуши, Турк тилла лираси, 150 каратлик брилиантлар, брилиант узук ва тақинчоқлар, қизил ёқутлар, марваридлар, тилла парчалари, кумуш парчалари, Бухоро мис тангалари бўлган. Уларнинг жами қиймати эса ўша даврнинг пули билан 73 миллион 252 минг 380 сўм эди. Бу ҳозирги пулда қанча бўлишини ҳисоблаб чиқиш ҳисобчиларимизга ҳавола.
Аммо ушбу рўйхатга музейбоп ва бадиий қимматга эга нодир буюмлар, Лион ипаклари бўлими ҳамда Амир оиласига совға қилинган ва Карманада сақланган зеб-зийнатлар ва тиллаларнинг аксарияти киритилмаган.
(кадр)
Энди шуларга босқин пайтида зобит ва аскарлар талон-тарож қилган қимматбаҳо буюм ва бойликларни, амирлик вилоятларида сақланган хазиналарни, кейинчалик босқинчилар томонидан аҳолининг қўлидан тортиб олинган тилла ва бошқа қийматли нарсаларни қўшиб ҳисоблайдиган бўлсак, Бухоро хазинаси чиндан ҳам беадад бўлганлигини тасаввур этиш қийин эмас.
Ўз даврида, яъни 1914 йилда Маҳмудхўжа Беҳбудий "Ойна" журналида бу ҳақда шундай ёзади: “Ҳозир Бухоро амири тасарруфи остида бўлган хазина шу даражада мўлки, ҳеч бир мамлакат хазинасида бул даражада эҳтиёт сақланган олтин ва кумуш пул, тилло ёмбилар бўлмаса керак. Бухоро амири саночларида сақланаётган олтин ва кумуш пуллар бўйи 50 олчин, эни 20 олчин ва баландлиги 8 олчин бўлган бир тоғдан иборатдур”.
(кадр орти)
Шу топда кимнингдир хаёлидан наҳотки, шунча бойлик билан Россия босқинига қарши муносиб ҳозирлик кўрилмаган бўлса?! Амирнинг ўзи буни англаб етмагандир, наҳотки, аъёнлар тушунтирмаган бўлса, деган фикр ўтган бўлса ажаб эмас.
Тарихнинг шоҳидлик беришича, ҳақиқатни амир юзига тикка айтолган мулозимлар бўлган.
Тарихчи Сотимжон Холбоевнинг ёзишича, аъёнлар Амир Олимхон ҳузурида бўлиб ўтган йиғинда Россия босқини очиқ-ойдин сезилиб турган айни пайтда хазинанинг бир қисмини чиқаришни ва чет элдан лашкар ёллаш ва ҳарбий қурол-аслаҳалар сотиб олишни маслаҳат беради. Аммо ўжар амир аждодларидан мерос бўлиб келаётган сарой “анъаналари”ни, гарчи, бундан салтанат зарар кўрса-да, бузишга ҳаққа йўқлигини айтиб туриб олади.
(кадр)
Амирлик тарихи 1746 йили Раҳимхон ибн Ҳакимбий ибн Худоёрхондан бошланган ва у амир Олимхон қочган 1920 йил 1 сентябрда тугатилган эди. Орадан ўтган роппа-роса 226 йил давомида хазидан бир танга ҳам олинмаган, аксинча ҳар бир амир уни бойитиш йўлида жидду жаҳд қилган. Шунинг ўзиёқ бу ерда беҳисоб хазина тўпланиб қолганини англатади. Халққа ҳам, давлатга ҳам фойдаси тегмаган улкан хазина...
(кадр орти)
Наҳотки, Россияда ўқиган, дунё кўрган, жаҳондаги бир қатор давлатлар билан дипломатик алоқа ўрнатган амир Олимхон босқин хавфини сезмаган бўлса?!
Ёки у ақлли маслаҳатгўйлари фикрини ҳисобга олмайдиган даражада худпаратсмиди?
Агар унинг ўрнида ақлли ҳукмдор бўлганда борми, тезлик билан Англия ёки бошқа ҳамкор давлатлардан ҳарбийларни чақиртирар ва қурол-аслаҳалар сотиб олиб, армиясини даврининг етакчи қўшинига айлантирган бўларди. Бу йўлда қанча маблағ керак бўлса асло аямасди.
(кадр)
Яна бир гап: бунча хазинани босиб ётавермай илм-фан йўлида сарфласа эди, халқнинг ўзи Бухорони дунёнинг энг ривожланган давлатлари қаторига олиб чиққан бўларди. Бундай давлатга нафақат Россия, балки бошқа кучли давлатлар ҳам кўз олайтиролмасди...
Аммо, минг афсус, ана шундай беадад хазина на халққа, на давлатга бир тангалик фойда келтирмасдан босқинчиларнинг жиғилдонидан ўтиб кетди...
Тарихнинг аччиқ ҳақиқати барчамизга сабоқ бўлмоғи даркор!

Муаллиф ва бошлвчи:
Зокир ХУДОЙШУКУРОВ.


Бир тангалик фойда келтирмаганБухоро хазинаси

Чтобы скачать видео "Бир тангалик фойда келтирмаганБухоро хазинаси" передвинте ползунок вправо



Покажите вашим друзьям, добавьте в соцсети

Ссылка на страницу с видео:

 

Ссылка HTML на страницу с видео:

 

Код для вставки плеера:


  • Комментарии

Комментарии ФБ


Уважаемые друзья!

Источником всего видеоконтента, в том числе проигрывающегося на страницах ресурса ruslar.me, является сторонний видео ресурс, а именно общедоступный видеохостинг YouTube.com, предоставляющий открытый доступ к своему видеоконтенту (используя открытую и общедоступную технологию video API3 youtube.com)!

Проблемы с авторскими правами

Если вам принадлежат авторские права на данное видео, которое было загружено без вашего согласия на YouTube.com, перейдите на страницу этого видео сайта YouTube.com , нажмите на ссылку под проигрывателем Ещё -> "Пожаловаться" -> "Нарушение моих прав" и в выпадающем меню, выбирите, что именно нарушается и нажмите кнопку "Отправить".



Неприемлемый контент

Чтобы сообщить о неприемлемом видео, перейдите на YouTube, нажмите на ссылку под проигрывателем Ещё -> "Пожаловаться" и выберите в "Сообщить о нарушении" что именно вас не устраивает в этом видео. Подробнее о наших правилах читайте в Условиях использования.