Маҳмудхўжа Беҳбудий ўлими ёхуд фитна “санъати”

Просмотров: 946   |   Загружено: 8 мес.
icon
Xalq so'zi Online
icon
31
icon
Скачать
iconПодробнее о видео
#xs_uz #narodnoeslovo

Илм-фан қувғин қилинган, маърифат хасталантирилган, дин асоси билан ўрганилмаган замонларда эл-улус аравани қуруқ тортқилайди, уламолари эса хурофотга эрк беради, бек ва амалдорлари маишатга муккасидан кетади. Бундай юртни истило қилиш учун катта лашкар ҳам шарт эмас. Бунга яқин тарихимиз шоҳид.
Бундай даврларда ҳар қандай янгилик кўр-кўрона рад этилади. Жадид боболаримиз, хусусан, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёти ва аччиқ қисмати бунга ёрқин дадилдир.
Охирги бир неча аср давомида мудраб ётган миллат фарзандларининг онгини очиш учун майдонга чиққан Беҳбудийни энг аввало, маҳаллий дин вакиллари — мутаассиблар ўзларига душман ҳисоблайди. Беҳбудийнинг “ёш бухороликлар” билан алоқаси борлигини сезиб турган амир Саййид Олимхон эса уни ашаддий рақиб, деб билади. Амир ва маҳаллий дин пешволарининг алломани хуш кўрмаслиги, агар таъбир жоиз бўлса, отишга ўқи йўқлиги қизил террорчиларга қўл келди. Улар ўз одатига кўра, ҳийла-найранг тўрини қура бошлайди. Кези келганда чор россияси ва большевиклар сиёсатининг ками билан эллик фоизини фитнаю ҳийла-найранглар ташкил этишини эслатиб қўйиш зарур.
Мутаассиблар 1914 йил 3 январда Самарқанддаги Улуғбек мадрасасида ўқилган жума намозида жадидларнинг кофирлиги ҳақида фатво чиқаришади. Бу пайтда амир ўз тахтини қулатмоқчи бўлаётган “ёш бухороликлар” ортида Беҳбудий турибди, деган оғир ўйлар исканжасида ич-этини еётганди.
Буларнинг барчасини билиб, ҳисоб-китобини чиқариб ўтирган босқинчи айғоқчилари ўйинга киришади. Хусусан, ВЧК айғоқчиси Уткин Бухородаги қизиллар элчихонаси ходими сифатида амир билан кўришиб, Беҳбудийнинг Бухорога келгани, “ёш бухороликлар” билан учрашгани, Олимхонга қарши куч тўплаш учун хорижга чиқиб кетаётгани ҳақида уқтиради. Бундан қўрқиб кетган амир фурсатдан фойдаланиб қолишга шошилади.
Профессор Бегали Қосимовнинг қайд этишича, Шаҳрисабзга етиб келган Беҳбудий ҳамда унинг ҳамроҳлари 1919 йил баҳорида амир буйруғи билан қўлга олинади, икки ой ўтгач, қаршига келтирилиб, зиндонга ташланади.
Воқеалар боришини назорат қилиб турган босқинчи тарғиботчилари ўша давр нашрларидан бири орқали Беҳбудий ва унинг ҳамроҳлари қўлга олиниб, зиндонга ташлангани ҳақида хабарни сиздиради. Алам қиладигани шундаки, босқинчилар Беҳбудийнинг халқ орасида катта обрўга эгалигини билатуриб амир уни қўлга олганини уқтиришни, бу билан амирни ёмон отлиқ қилиш ва ўзларини оппоқ қилиб кўрсатишни ҳам унутмайди.
Мана сизга ҳийлакорлар ҳийласи, мана сизга ҳамма ишни қилиб, сувдан қуруқ чиқиш санъати.
Қайни эди дин мутаассиблари шу одам ҳам бекорга бу ғояларни ўртага ташламаётгандир, деб ўйлаб кўрсалар эди...
Қани эди овропа кўрган амир бу одамнинг асл мурод-мақсади нима экан, деб кўнглига қўл солиб кўрса эди...
Қани эди уни қўлга олган ҳалиги бек бу, ахир, замонамизнинг энг улуғ инсонларидан бир-ку, деб мулоҳаза юритса эди...
Қани эди, босқинчилар... Йўқ, ҳеч бир замонда босқинчидан меҳр-шафқат ва мурувват кутиб бўлмайди. Боз устига у илон ёғини ялаган бўлса...
Англаганлар учун шу биргина воқеанинг ўзида қанча сабоқ бор.
Тарихнинг аччиқ ҳақиқати барчамизга сабоқ бўлмоғи даркор.

Фикрлар

“...ўзлари учун қабр қазишга мажбур этадилар ва шу қабр ёнида уларни бўғизлаб, шу ерга кўмадилар...”
Ҳожи Муиннинг
“Наука и просвещение” журналининг 1922 йил
1-сонида эълон қилинган мақоласидан.

Қарши беги Тоғайбекнинг буйруғи билан зиндон яқинидаги “подшолик чорбоғи”да ўлдирилган. Унинг қатли ҳақидаги хабар ўша пайтдаги пойтахтимиз Самарқандга роса бир йилдан кейин маълум бўлди. 1920 йилнинг апрелида бутун Туркистон матом тутди.

Бегали Қосимовнинг
“Маҳмудхўжа Беҳбудий” мақоласидан.

Похожие видео

Добавлено: 55 год.
Добавил:
  © 2019-2021
  Маҳмудхўжа Беҳбудий ўлими ёхуд фитна “санъати” - RusLar.Me