2022 йил 29 апрель куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенати мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.
Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.
Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган мажлисда сенаторлар, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.