#xs_uz #narodnoeslovo
Инсонни соғлом бўлишлиги учун спорт билан мунтазам шуғулланиб туриши керак. Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эса бу борадаги ҳаракатларимизга янги руҳ бағишлайди. Кунинг қаттиқ қизишига қарамай, эрта тонгдан хиёбону кўчаларда югуриб, чиниқаётган одамларни кўп учратяпмиз.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизнинг турли соҳалари шиддат билан ривожланаётган бугунги кунда Қуролли Кучларнинг жанговар салоҳияти, айниқса ҳарбий кадрларни тайёрлаш мамлакатимиз Президенти - Қуроли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг диққат марказида бўлиб турибди.
Бугун «Ёшлар ойлиги доирасидаги тадбирлар режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши , мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясининг ташаббуси билан Қуролли Кучлар таркибига кирувчи барча олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсант ва тингловчилари, профессор – ўқитувчилари, ҳарбий хизматчи аёллари ва фахрийларини ўзида мужассам этган 1000дан ортиқ атлетларни жалб этган ҳолда илк маротаба «ВАТАН ҚАЛҚОНИ-2022» ҳарбий ватанпарварлик битирув марафони ўтказилди. Мазкур тадбирга иштирокчилар, 500 яқин волонтёрлар жалб этилган бўлиб улар биргаликда 3 км масофани югуриб ўтдилар.
«ВАТАН ҚАЛҚОНИ-2022» ҳарбий ватанпарварлик битирув марафонини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад , мамлакатимиз Президенти - Қуролли кучлар Олий Бош Қўмондони ташаббуси билан мамлакатимизда кенг кўламда давом этаётган ёшлар ойлигига ҳарбий ватанпарварлик ва шижоат руҳини сингдириш, халқ ва армия бирдамлигини янада мустаҳкамла, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишдан иборатдир.
Ишончим комилки, «ВАТАН ҚАЛҚОНИ-2022» ҳарбий ватанпарварлик битирув марафони янги Ўзбекистоннинг олий ҳарбий таълим муассасаларини ўзида бирлаштирадиган ҳақиқий спорт байрами ҳамда битирувчиларнинг шижоати ва матонатини синовдан ўтказадиган, улар ўртасида соғлом рақобатдошлик руҳини кучайтира оладиган спорт мусобақасига айланади, келажакда янада оммалашади ҳамда унинг кўлами «Темурбеклар мактаблари»нинг ўқувчилари, шаҳар қишлоқлардан ташриф буюрган волонтёр ва спорт ихлосмандлари билан янада кенгаяди.
Ўйлайманки, «ВАТАН ҚАЛҚОНИ-2022» ҳарбий ватанпарварлик битирув марафонида иштирок этган ҳар бир битирувчи хотирасида бугунги марафон унутилмас бир воқейлик, қадрият ва анъана сифатида бир умрга муҳрланиб қолди.
Xalq so'zi gazetasining ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifa va kanallari.
Sayt - www.xs.uz
Instagram - www.instagram.com/xalqsuzi.uz
Facebook - www.facebook.com/xalqsuzi.uz
Telegram - t.me/xs_uz
#xs_uz #narodnoeslovo #xalqsozionline #live