#xs_uz #narodnoeslovo
2022 йил 23 декабрь куни Тошкент марказий темир йўл вокзалида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли «Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган янги замонавий плацкарта вагони тақдимоти бўлди.
Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 сентябрь куни «Мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари» юзасидан ўтказилган видеоселекторда, шунингдек, 28 сентябрь куни «Транспорт соҳасида ислоҳотларни жадаллаштириш» масаласи бўйича ўтказилган йиғилишида, эски типдаги йўловчи вагонларни модернизация қилиш, йўловчи вагонлар паркини янгилаш бўйича берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш борасида амалий ишга киришилди.