2022 йил 28 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.
Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган мажлисда сенаторлар, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.