#xs_uz #narodnoeslovo
Хитой жанубидаги Хайнан провинцияси йилдан-йилга кенг кўламли тадбирлар учун платформа бўлиб хизмат қилмоқда. 10 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган ҳудуднинг Боао ороли мана 23 йилки, ўз номи билан юритиладиган Осиё форумига мезбонлик қилади. Бу йил у “Осиё ва жаҳон: умумий муаммолар, умумий масъулият” шиори остида ўтказилмоқда. Форумга давлат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, йирик компаниялар вакиллари, экспертлар, олимлар ва журналистлардан иборат 5 мингга яқин киши ташриф буюрган. Ушбу тадбирда “Халқ сўзи” газетаси шарҳловчиси Абдували Сойибназаров ҳам иштирок этмоқда. Унга бар қанча саволлар билан мурожаат қилдик.