Дунёнинг манаман деган мамлакатлари парад орқали ўз ҳарбий салоҳиятини кўз-кўз қилаётган бир даврда бизнинг тинчликсевар Ўзбекистонимизнинг гуллар шаҳри - Наманганда гуллар автопаради орқали гўзаллик бутун жаҳонга тараннум қилинмоқда.
Автопараддан ўрин олган турли транспорт техникаларидаги ажойиб халқлар дўстлиги композицияси Хитой, Япония, Корея, Туркия, Россия, Ҳиндистон каби хорижий мамлакатлардан келган меҳмонлар ва журналистларнинг эътирофига сазовор бўлди.