#xs_uz #narodnoeslovo
Пойтахтимизда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда тегишли вазирлик ҳамда идоралар, жамоат ташкилотлари мутасаддилари, олимлар, фан арбоблари, маҳалла фаоллари, шунингдек, Халқаро меҳнат ташкилоти ва Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси вакиллари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Монголия касаба уюшмалари миллий марказлари раҳбарлари, Миср Араб Республикасининг Коммунал ва газ ташкилотлари касаба уюшмалари делегацияси вакиллари ҳам қатнашди.