БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиянинг навбатдаги сессияси доирасидаги маслаҳатлашувлари ўтказилди

Просмотров: 181   |   Загружено: 9 мес.
icon
Xalq so'zi Online
icon
4
icon
Скачать
iconПодробнее о видео
#xs_uz #narodnoeslovo
2024 йил 11-22 март кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиянинг (CСW) 68-сессияси бўлиб ўтади ва ушбу тадбирнинг асосий эътибори гендер тенглигикка эришишни тезлаштириш ва камбағалликни бартараф этиш орқали хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилади.
Сўнгги 5 йил давомида Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликка эришиш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш борасида кўплаб ижобий натижаларга эришганлигини инобатга олган ҳолда БМТнинг Аёллар ташкилоти Марказий Осиё ва Озарбайжон учун маслаҳатлашувларни айнан Ўзбекистонда ўтказиш бўйича таклифни илгари сурди.
Мазкур маслаҳатлашувлар жорий йилнинг 12 февраль куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенати БМТ Аёллар ташкилоти билан ҳамкорликда “Гендер тенгликка эришишни тезлаштириш ва камбағалликни бартараф этиш, институтлар ва гендерга оид молиялаштиришни мустаҳкамлаш орқали барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” мавзусида ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Озарбайжон давлатларининг Парламент аъзолари, фуқаролик жамияти, ёшлар ташкилотлари ва илмий доиралар вакиллари, гендер экспертлар, БМТнинг ўндан ортиқ дастурлари, жамғармалари ва агентликлари, ҳамда гендер тенглиги ва аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш тарафдори бўлган хусусий сектор вакиллари иштирок этди.
Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришни таъминлаш учун молиялаштиришдаги узилишларни бартараф этиш: гендер тенглиги сиёсати ва бюджетларига таъсир кўрсатиш учун салоҳият ва маконини кенгайтириш каби мавзуларда муҳокамалар ташкил этилди.
Мазкур маслаҳатлашувларни ўтказишнинг асосий мақсади Марказий Осиёда гендер тенгликка эришиш борасида минтақанинг салоҳияти ва имкониятларини баҳолаш, камбағалликни бартараф этишда, ижтимоий ҳимоя ва ишчи кучи фаолияти борасида устувор ривожланиш стратегияларини белгилашдан иборатдир.
Маслаҳатлашувлар якуни бўйича Марказий Осиё минтақаси (Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон) ва Озарбайжоннинг CСWнинг 68-сессиясига ҳисса қўшадиган ва ундаги иштироки учун асос бўладиган кенг қамровли мурожаатлар, илғор тажриба ва аниқ тавсиялар тўпламини ўз ичига олган ҳужжат қабул қилинади.

Похожие видео

Добавлено: 55 год.
Добавил:
  © 2019-2021
  БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиянинг навбатдаги сессияси доирасидаги маслаҳатлашувлари ўтказилди - RusLar.Me