Учта давлат етакчиси жонини сақлаб қолган ўзбек разведкачиси

Просмотров: 54, 765   |   Загружено: 6 мес.
icon
Xalq so'zi Online
icon
659
icon
Скачать
iconПодробнее о видео
#xs_uz #narodnoeslovo
Афсонавий ўзбек разведкачиси Шариф Ширинбоев саъй-ҳаракати билан фашистлар Эронда амалга оширмоқчи бўлган “Теҳрон гилами” амалиёти муваффақиятсизликка учради. Натижада учта иттифоқчи давлат етакчилари, яъни Сталин, Рузвельт ва Черчиллнинг жони сақлаб қолинди.
Одамзот бошига чексиз бало ҳамда офатларни ёғдирган иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба бир ёки бир нечта халқнинг ғалабаси эмас, балки бутун инсониятнинг улуғ ютуғидир. Шу жумладан, собиқ иттифоқ таркибида бўлган ўзбек халқининг ушбу ғалабага қўшган ҳиссаси беқиёс. Масалан, ўзга миллатлар вакиллари кам дея таъна қилинадиган разведкачликда қатор ўзбек ўғлонлари етишиб чиқади ва улар ақлларни шоширадиган ишларни воқега келтиради. Шулардан бири Шариф Ширинбоев.
Аммо ўша даврларда бўлганидек ҳозирги пайтда ҳам унинг хизматлари кам эсланади. Агар ўзгаларга қўйиб берсак, умуман тилга олмайдилар ҳам.
Генерал-лейтенант Павел Судоплатов суҳбатидан муваффақиятли ўтган Шариф Ширинбоев 1942 йилда махсус топшириқ билан Эронга юборилади. “Шариф Қаюмий” тахаллуси билан фаолият олиб борган разведкачимизнинг зиммасига юкланган вазифа ўта махфий бўлишидан ташқари, жуда мураккаб эди.

Мен Шариф ака билан ўтган асрнинг 60 йиллари охири, 70 йилларнинг бошида кўп учрашганман. Фозил ва закий одам эди. Бошқа ҳамкасбларим қатори мен ҳам у кишидан кўп маслаҳат олганман. Устозимиз. Айрим асарлари, хусусан, “Шарқдан эсган насим” хотира китобини қўлёзмалигида ўқиганман. Афсуски, ўша пайтларда уни чоп этишнинг иложи бўлмаган.
Худойберди Соҳибов, истеъфодаги полковник.

Фашистлар разведкаси 1943 йилда Теҳронда бўладиган “катта учлик”, яъни Совет Иттифоқи, АҚШ ва Буюк Британия етакчилари иштирокидаги конференция давомида уларга суъиқасд уюштиришни режа қилади. Негаки, ушбу учрашув доирасида Сталин, Рузвельт ва Черчилл томонидан урушда иккинчи фронтни очиш ҳамда урушдан кейинги ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилиши кутиларди. Албатта, бу фашистлар манффатларига зид эди.
Шундай қилиб, Шариф Ширинбоевга конференция иши хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ махсус топшириқ берилади. Унга кўра, “Қаюмий” Эроннинг туркман даштларига чиқиб, душманнинг жанговор отряди ҳақида тўлиқ маълумотлар тўплаб келиши керак бўлган.

1942 йили Шариф Ширинбоев Эронга 1948 йилгача давом этган махсус сафарга отланади. Зиммасига фашистлар агентурасининг Совет Иттифоқига қарши олиб бораётган қўпорувчилик ҳаракатларини аниқлаш ҳамда барбод этишдан иборат жанговар вазифа юкланади.
Қулман Очилнинг “Ватан учун жон тикканлар”
мақоласидан.
Ҳаммасини пухта ўйлаган разведкачимиз самарқандлик бой Худойберди ўғли Абдуқодир номи билан эронлик савдогарлар карвонига қўшилиб олади ва улар билан душманлар қўним топган жойга етиб боради. Уч кун давомида савдо-сотиқ билан банд бўлган “Қаюмий” душманларнинг 67 нафари билан яқиндан танишишга ҳам улгуради.
Бошқа бир маълумотда келишича, “Қаюмий” чўпон сиёқида душман қаршида пайдо бўлади ҳамда улар билан тил топишишга муваффақ бўлади.
Шу тариқа, разведкачимиз устамонлик билан душманнинг асл режаси, сони, қуроллари ва бошқа маълумотларни керагича билиб олади. Қизиқ жойи шундаки, у Теҳронга қайтишдан олдин душманлар билан эсдалик учун суратга тушишни ҳам эсдан чиқармайди.
Разведкачимиз берган маълумотлар қўл келиб, душман режаси фош этилади. Натижада “катта учлик”нинг конференцияси беталафот ўтказилади ва 3 та давлат етакчиларининг жони омон қолади.
Баъзи шовинист сиёсатчи ва тарихчилар халқимизнинг уруш йиларидаги жасоратини ҳар қанча пастга уришга, қаҳрамонларимиз номларини атайлаб тилга олмасликка уринмасин, она Ватан асл ўғлонларини асло унутмайди, қалби тўрида ардоқлаб сақлайди ва келгуси авлодларга бешикаст етказади.
Тарихнинг аччиқ ҳақиқати барчамизга сабоқ бўлмоғи даркор!

Похожие видео

Добавлено: 55 год.
Добавил:
  © 2019-2021
  Учта давлат етакчиси жонини сақлаб қолган ўзбек разведкачиси - RusLar.Me