
Олти асрга яқинки Алишер Навоий ўз халқининг манглайини маърифат нури билан ёритиб келаётган улуғ сиймолардан бири ҳисобланади. Ҳар йили ўзбек тили байрами арафасида тенгсиз тафаккур даҳосининг буюклигини кўрамиз.
Навоийнинг 584 йилдан бери таваллуд айёмини нишонлаб келаётган бўлсак-да, умримизни Навоий йиллари билан ўлчасак, биз бул улуғ зотга қанчалик яқинлашдик? Беназир тафаккур оламини нечоғлиқ теран англадик? Амир Алишернинг ғазалларини Ҳиротдан тортиб Самарқандгача қанча ҳофизлар куйлаб келган. Навоийнинг Самарқандга қилган сафарлари, бу ерда кечирган ҳаёти, бу сермашаққат, аммо фараҳли йилларнинг шоирнинг кейинги ижодига таъсири масалалари олимлар томонидан қанчалик муфассал ўрганилган?
Навоийшунос Дилором Салоҳий билан бўлиб ўтган суҳбатимизда ушбу саволларга жавоб изладик.