#xs_uz #narodnoeslovo
Гулистон давлат университети ўтган асрнинг олтмишинчи йилларидан фаолият юритган Сирдарё давлат педагогика институти замирида ташкил топди.
Айни кунларда бу ОТМда 56та бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда 18та магстратура мутахассисликлари бўйича билм олиш йўлга қўйилган.
Университетда ёш олимларни қўллаб-қувватлаш, янги илмий кашфиётлар яратиш борасида ҳам муайян ютуқлар кўзга ташланади. Тадқиқотчилар 31та ихтисослик бўйича илмий изланишлар олиб боришмоқда.
Университет таркибида фаолият юритаётган Филология, Ахборот технологиялари, Табиий фанлар, Педагогика, Жисмоний маданият, Санъатшунослик каби факультетларда ҳозирда беш юзга яқин профессор-ўқитувчилар 17 минг нафардан ортиқ ёшларга пухта билм бермоқда.
Бу ерда ёшларга сифатли таълим бериш жараёнини мукаммаллаштириш, университет илмий салоҳиятини янада юксалтириш, педагог ходимларнинг ижтимоий таъминотини яхшилаш, хорижий давлатларда малака ошириш, илмий тажрибасини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган янги-янги лойиҳалар билан танишарканмиз, уларни амалиётга тадбиқ этиш борасидаги бир қатор ютуқлар кўзга ташланади. Шу билан биргаликда университетнинг моддий-техник базаси йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Илм-фан янгиликлари билан бойитилган янги лабараториялар фойдаланишга топширилаётир. Бугунги кунда бу таълим даргоҳида мультимедиа воситалари билан жиҳозланган замонавий ўқув аудиториялари, спорт заллари, 560 мингдан ортиқ номдаги китобларга эга бўлган АРМ, 33 та илмий лабораториялар фаолият кўрсатмоқда.
Университет олимларининг етакчи хорижий давлатлар билан олиб бораётган илмий ҳамкорликлари ҳам яхши натижалар бераётир.
Гулистон давлат университети билан Италиянинг L’akuila университети, Германиянинг Берлин техник университети, Гуоттенгин университети, Шведциянинг Қироллик техник университети, Болгариянинг Кимё технологиялари ва металлургия университети ҳамда Россия, Қозоғистон, Тожикистон каби қўшни давлатлардаги ОТМлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Ушбу ҳамкорликларнинг амалий натижаси сифатида ҳозирда университетда бир қатор хорижий давлатлар фуқаролари ҳам таҳсил олмоқда.
Ўқув жараёнларининг замонавий илм-фан ва ишлаб чиқариш ютуқлари асосида ташкил этилгани, дарслар халқаро талабларга мос равишда ўтилаётгани туфайли хорижлик талабалар сафи йил сайин кенгаймоқда.
Университетда тегишли мутахассисларни тайёрлаш жараёни давлат ва истеъмолчилар буюртмаларига таянган ҳолда йўлга қўйилган. Талабалар юқори даражадаги ахборот ва таълим технологиялари асосида пухта билим олиш билан биргаликда, қулай ижтимоий пакетлардан ҳам самарали фойдаланишмоқда.