ҚОР ҚОПЛОНИ ИЗИДАН

Просмотров: 257   |   Загружено: 2 год.
icon
Xalq so'zi Online
icon
6
icon
Скачать
iconПодробнее о видео
#xs_uz #narodnoeslovo
Ҳисор давлат қўриқхонасида қор қоплонларининг асосий ўлжаси бу Сибир тоғ эчкиларидир. Ушбу ноёб жониворлар учраши мумкин бўлган жойларда уларнинг изидан 500 метрча юрганимиздан сўнг кийиклар тўдасига кўзимиз тушди. Тоғ эчкиси тик қоялар бор ерларда учрайди. Қишда эчкилар тоғнинг қуйи қисмига қуёш тушадиган ва қорни шамол олиб кетадиган жойларга кўчади. Кийиклар тонги ва кечки пайтларда ўтлайди. Емиш излаб доимо ҳаракатланишади, баъзида узоқ масофаларга боришади. Қишда улар озуқа тақчиллиги учун кун бўйи озиқланиш ҳаракатида бўлади. Улар табиий бошпаналардан фаол фойдаланади: ғорлар, тош уялар ичида ёмон об-ҳаво ва қон сўрувчи ҳашоратлардан яширинишади. Шунингдек, тунни юқоридаги каби чиқиш қийин бўлган қоялар орасида ўтказади.

Похожие видео

Добавлено: 55 год.
Добавил:
  © 2019-2021
  ҚОР ҚОПЛОНИ ИЗИДАН - RusLar.Me