Истиқболдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Просмотров: 26   |   Загружено: 2 год.
icon
Xalq so'zi Online
icon
2
icon
Скачать
iconПодробнее о видео
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Раиси, Польша Республикаси ташқи ишлар вазири Збигнев Рау бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашув давомида Сенат Раиси Т. Норбоева меҳмонларни ташриф билан қутлаб, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, парламентлараро ҳамкорлик борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди. Жумладан, Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги узоқ йиллик дўстона муносабатлар, савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий-маданий ва парламентлараро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганига алоҳида урғу берилди.
Мулоқот давомида истиболдаги режалар ва лойиҳалар ҳам муҳокама қилиниб, ҳамкорлик алоқаларини келгусида янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Похожие видео

Добавлено: 55 год.
Добавил:
  © 2019-2021
  Истиқболдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди - RusLar.Me