Uzbekistan Airways янги LET L-410 ҳаво кемасини ўзлаштиришни бошлади

Просмотров: 3, 314   |   Загружено: 1 год.
icon
Xalq so'zi Online
icon
34
icon
Скачать
iconПодробнее о видео
#xs_uz #narodnoeslovo
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аеропортида биринчи LET L-410 ҳаво кемасини кутиб олди. Янги турдаги самолёт анъанавий равишда сув аркаси билан кутиб олинди.
Uzbekistan Airways ўзининг трансформацияси жараёнида нафақат хорижда, балки мамлакат ичида ҳам парвозлар географиясини кенгайтиришни давом эттирмоқда. Ўзбекистондаги энг йирик авиаташувчининг маркетинг стратегиясида республика ичидаги йўналишлар бўйича қатновларни амалга ошириш белгиланган. Ўнлаб йиллар олдин ҳаво қатнови тўхтатилган йўналишларни қайта кўриб чиқиш жуда муҳим. LET Aircraft Industries Чехия ишлаб чиқарувчисининг иккита самолётининг бири, ушбу мақсадларни амалга ошириш учун келган L-410 танланган авиакомпания стратегиясининг мантиқий давоми бўлади.
ЛЕТ Л-410 самолёти ишлаб чиқариш заводида қабул қилиниб, парвоз хусусиятларини текширилганидан сўнг Куновитса шаҳридан Тошкентга йўл олди. Самолёт Болгария, Туркия, Арманистон, Озарбайжон ва Туркманистонда ёнилғи қуйиш учун оралиқ қўниш билан ўз манзилига муваффақиятли етиб келди.

Ўзбекистонда авиация соҳаси ривожланиб бормоқда. Президентимиз томонидан республика ичидаги қатновларни кўпайтириш бўйича аниқ вазифалар қўйилди. Ўтган йилнинг биринчи ярмида авиакомпания томонидан фақат республика ичидаги йўналишларда 3 077 та рейсни, 2023-йилнинг шу даврида эса 3 200 дан ортиқ рейсларни амалга оширилди, бу эса мамлакатда ички туризмнинг ривожланиб бораётганини кўрсатади.

Похожие видео

Добавлено: 55 год.
Добавил:
  © 2019-2021
  Uzbekistan Airways янги LET L-410 ҳаво кемасини ўзлаштиришни бошлади - RusLar.Me