2 Июль санаси тафсилотлари
- Видео
- О видео
- Скачать
- Поделиться
2 Июль санаси тафсилотлари
370 | 5 мес. назад | 15 - 0
#xs_uz #narodnoeslovo
Халқаро спорт журналистлари ассоциацияси тузилди,
Иван Грозний Ҳожитархон, яъни Астрахан хонлигини босиб олди...
2 июль санаси тафсилотлари билан Зилола Холтўраева.
Бу сана тарихи билан боғлиқ бир-биридан қизиқарли, айни чоғда ибратли воқелар жуда кўп. Масалан, 1995 йилнинг 2 июндан бошлаб ҳар йили халқаро миқёсда спорт журналистлари куни нишонлаб келинади. Аслида, унинг тарихи ундан-да узоқ. Гап шундаки, 1924 йил 2 июль куни Франция пойтахти Париж шаҳрида Халқаро спорт журналистлари ассоциацияси тузилади ва қарийб бир асрдан кейин бу кун касб байрами санаси мақомини олади.
Кун тарихи билан боғлиқ яна бир воқеа борки, у бевосита Ўзбекистонга ҳам тааллуқлидир. Гап Иван Грозний томонидан Ҳожитархон, яъни Астрахан хонлигинининг босиб олиниши ҳақида бормоқда.
Хўш, бу воқеанинг Ўзбекистонга қанчалик алоқаси бор?
Бир қарашда унчалик ҳам алоқаси йўқдек кўринади. Аслида эса жудаям алоқаси бор.
Хонлик ва унинг бош кенти босқинчилар томонидан эгаллангач, нафақат оддий аҳоли вакиллари, айни чоғда етакчилар ҳам ҳар жойга тарқалиб кетади. Шу жумладан, бир гуруҳ атсраханликлар, хусусан, ҳукмдор оила вакиллари Бухоро заминига келиб жойлашади. Қизиғи шундаки, ана шу сулола вакиллари XVII аср ҳамда XVIII асрнинг биринчи ярмида Бухоро хонлигини бошқарган.
Кун тарихи билан боғлиқ бошқа муҳим воқелар қўйидагилардан иборат:
1800 йил. Буюк Британия ва Ирландия бирлашуви тўғрисидаги акт қабул қилинган.
1900 йил. Парижда 2-Олимпия ўйинлари очилган.
1965 йил. Франция Европа иқтисодий ҳамжамияти барча йиғилишларига бойкот эълон қилган.
1992 йил. “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги қонунга кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган.
1997 йил. Осиё молиявий инқирози бошланган.
2002 йил. Стив Фоссетт дунёдаги биринчи иссиқ ҳаво шарида дунё бўйлаб саёҳатини якунлади.
2022 йил. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида” Фармони имзоланган.
Шунингдек, мазкур санада бир қатор юлдузлар дунёга келган.
Кумушбиби роли билан халқимиз қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллаган санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова1946 йилнинг айни шу санадаси бу ёруғ оламга келган.
Машҳур француз актёри, "Такси" фильми бош роли ижрочиси Сами Насери эса1961 йилнинг шу санасида таваллуд топган.
Бу воқеалар биз ибрат маъносида келтирдик.
Вақти келиб, сизнинг ҳам бирон бир кашфиётингиз ёки хизматларингиз кун тарихини безаб туриши мумкин. Буни асло эсдан чиқарманг!
“Кун тарихи”ни кузатишда давом этинг.
Чтобы скачать видео "2 Июль санаси тафсилотлари" передвинте ползунок вправо
- Комментарии
Комментарии ФБ