Тарихий ташриф: Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига икки кунлик ташрифи қандай ўтди?

  • Видео
  • О видео
  • Скачать
  • Поделиться

Тарихий ташриф: Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига икки кунлик ташрифи қандай ўтди?

Президент Шавкат Мирзиёев 17 август куни Мадинада бўлиб, Масжидун Набавийни зиёрат қилди. Маълумки, Мадина ислом тарихидаги энг муҳим шаҳарлардан бири. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) 622 йилда бу ерга кўчиб келганлар. Қуръони каримнинг энг катта суралари шу ерда нозил бўлган. Масжидун Набавий пайғамбаримизнинг уйи атрофида қурилган улкан масжиддир. Бу ерда Расулуллоҳнинг ҳамда буюк саҳобалар – Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттобнинг қабрлари бор. Юксак ҳурмат юзасидан бу жой “Ҳужраи саодат” деб аталади. Шавкат Мирзиёев ушбу масжидга келиб, Ҳужраи саодатга тавозе билан кирди, Муҳаммад алайҳиссаломга салавот ва саломлар айтди. Халқимизга тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо қилинди. Давлатимиз раҳбари Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейи билан ҳам танишди. Музей кенг қамровли иккита мавзуни ўзида акс эттирган. Биринчиси, Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаёт ва фаолиятлари, иккинчиси, ислом маданияти ва илм-фанининг шаклланиши, унинг ижтимоий-маънавий ҳаётга таъсири. Булар ҳақда кўргазмали экспонатлар ва визуал технологиялар воситасида, бир неча хорижий тилларда маълумот берилади. Президентимиз музейни кўздан кечириш асносида саудиялик олимлар билан динимиз тарихи, ўзбек ва араб халқларини боғловчи ришталар ҳақида фикр алмашди. Доктор шайх Носир Заҳроний музейдаги маълумотлар буюк боболаримиз Имом Бухорий ва Имом Термизий асарларидан олинганини айтди. Шавкат Мирзиёев юртимизда бу улуғ алломалар номи билан илмий марказлар ташкил қилингани, ислом маданияти обидалари асраб-авайланаётганини таъкидлаб, олимларни Ўзбекистонга таклиф қилди. Давлатимиз раҳбари Мадинани зиёрат қилиб юрган ватандошларимиз билан ҳам суҳбатлашди. Шундан сўнг, Жидда шаҳрига жўнаб кетилди.
78, 092   |   2 год. назад  |   1, 561 - 0
 

Тарихий ташриф: Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига икки кунлик ташрифи қандай ўтди?

Скачайте изображение (превью) выбрав качество


320x180 480x360 640x480 1280x720

Президент Шавкат Мирзиёев 17 август куни Мадинада бўлиб, Масжидун Набавийни зиёрат қилди.

Маълумки, Мадина ислом тарихидаги энг муҳим шаҳарлардан бири. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) 622 йилда бу ерга кўчиб келганлар. Қуръони каримнинг энг катта суралари шу ерда нозил бўлган.

Масжидун Набавий пайғамбаримизнинг уйи атрофида қурилган улкан масжиддир. Бу ерда Расулуллоҳнинг ҳамда буюк саҳобалар – Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттобнинг қабрлари бор. Юксак ҳурмат юзасидан бу жой “Ҳужраи саодат” деб аталади.

Шавкат Мирзиёев ушбу масжидга келиб, Ҳужраи саодатга тавозе билан кирди, Муҳаммад алайҳиссаломга салавот ва саломлар айтди. Халқимизга тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо қилинди.

Давлатимиз раҳбари Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейи билан ҳам танишди.

Музей кенг қамровли иккита мавзуни ўзида акс эттирган. Биринчиси, Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаёт ва фаолиятлари, иккинчиси, ислом маданияти ва илм-фанининг шаклланиши, унинг ижтимоий-маънавий ҳаётга таъсири. Булар ҳақда кўргазмали экспонатлар ва визуал технологиялар воситасида, бир неча хорижий тилларда маълумот берилади.

Президентимиз музейни кўздан кечириш асносида саудиялик олимлар билан динимиз тарихи, ўзбек ва араб халқларини боғловчи ришталар ҳақида фикр алмашди.

Доктор шайх Носир Заҳроний музейдаги маълумотлар буюк боболаримиз Имом Бухорий ва Имом Термизий асарларидан олинганини айтди. Шавкат Мирзиёев юртимизда бу улуғ алломалар номи билан илмий марказлар ташкил қилингани, ислом маданияти обидалари асраб-авайланаётганини таъкидлаб, олимларни Ўзбекистонга таклиф қилди.

Давлатимиз раҳбари Мадинани зиёрат қилиб юрган ватандошларимиз билан ҳам суҳбатлашди.

Шундан сўнг, Жидда шаҳрига жўнаб кетилди.


Тарихий ташриф: Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига икки кунлик ташрифи қандай ўтди?

Чтобы скачать видео "Тарихий ташриф: Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига икки кунлик ташрифи қандай ўтди?" передвинте ползунок вправо



Покажите вашим друзьям, добавьте в соцсети

Ссылка на страницу с видео:

 

Ссылка HTML на страницу с видео:

 

Код для вставки плеера:


  • Комментарии

Комментарии ФБ


Уважаемые друзья!

Источником всего видеоконтента, в том числе проигрывающегося на страницах ресурса ruslar.me, является сторонний видео ресурс, а именно общедоступный видеохостинг YouTube.com, предоставляющий открытый доступ к своему видеоконтенту (используя открытую и общедоступную технологию video API3 youtube.com)!

Проблемы с авторскими правами

Если вам принадлежат авторские права на данное видео, которое было загружено без вашего согласия на YouTube.com, перейдите на страницу этого видео сайта YouTube.com , нажмите на ссылку под проигрывателем Ещё -> "Пожаловаться" -> "Нарушение моих прав" и в выпадающем меню, выбирите, что именно нарушается и нажмите кнопку "Отправить".



Неприемлемый контент

Чтобы сообщить о неприемлемом видео, перейдите на YouTube, нажмите на ссылку под проигрывателем Ещё -> "Пожаловаться" и выберите в "Сообщить о нарушении" что именно вас не устраивает в этом видео. Подробнее о наших правилах читайте в Условиях использования.