6 июль санаси тафсилотлари
- Видео
- О видео
- Скачать
- Поделиться
6 июль санаси тафсилотлари
198 | 4 мес. назад | 13 - 0
#xs_uz #narodnoeslovo
Дунёда илк бор қутуришга қарши ваксина одамларда қўлланилди. “Тарбия” фанини амалиётга жорий этиш бўйича қарор қабул қилинди.
6 июль санаси тафсилотлари билан Зилола Холтўраева.
Инсон саломатлиги ва ҳаёти учун қутуриш касаллиги жиддий хатар экани маълум. Шу боис олимлар унга қарши турли чораларни кўришган. Шу саъй-ҳаракатлар натижасида 1885 йил 6 июлда дунёда биринчи марта ушбу касаликка қарши ваксина одамларда қўлланилган. Яъни француз олими Луи Пастер уни қутурган ит тишлаган 9 ёшли Жозеф Майстерда муваффақиятли синовдан ўтказади.
Олим қутуришни даволагани ҳақидаги бу хабар яшин тезлигида бутун Францияга тарқалиб, мамлакатнинг турли жойидан қутурган ҳайвонлардан жабр кўрган юзлаб одамлар Луи Пастер ҳузурига даво излаб оқиб келишни бошлайди.
Тез орада унинг ваксинация усули тажрибаси бошқа мамлакатларда ҳам ўзлаштирилди. Хусусан, 1886 йилдаёқ бу тажрибадан Германия, Aвстрия, Россия ва AҚШда фойдалана бошлайдилар.
Ёдингизда бўлса, 2023 йил 6 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинган эди.
Глобаллашув жараёнлари ҳамда ахборот коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ушбу фаннинг аҳамияти катта бўлишини тушуниш қийинмас. Зеро, тарбия бўлмаган жойда бошқа нарсалар ҳақида гапириш ортиқча.
Шундай қилиб, қарорда “Тарбия” фанининг асосий мақсади сифатида ўқувчилар ёши ва психофизиологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларнинг онгига умуминсоний қадриятлар ва юксак маънавиятни янада чуқур сингдириш, ёш авлодни ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбиялаш назарда тутилган бўлиб, бу биз учун айни муддаодир.
Кун тарихи билан боғлиқ бошқа муҳим воқеалар ҳам жуда кўп.
1785 йил. Доллар AҚШ миллий валютасига айланди.
1905 йил. Aмерика ва Европада ҳуқуқ-тартибот идоралари биринчи марта жиноятдан гумон қилинган шахснинг бармоқ изларини алмаштирди. Лондон ва Сент-Луи полициячилари бир-бирига Жон Уокер бармоқ изларини беришди.
1912 йил. Россияда биринчи марта бахтсиз ҳодисалар ва касалликлардан суғурталаш жорий этилди.
1919 йил. Буюк Британиядан AҚШга биринчи трансатлантик дирижабл парвози якунланган.
1928 йил. Ньюрокда дунёдаги биринчи тўлиқ дубляжли фильм намойиш қилинди.
1945 йил. Никарагуа дунёда биринчи бўлиб БМТ низомини тасдиқлаган.
1946 йил. AҚШнинг 43-президенти Жорж Буш таваллуд топган.
1962 йил. Тошкент яқинида ИЛ-14 самолёти ҳалокатга учради. Оқибатда 11 киши ҳалок бўлди.
1997 йил. Қозоғистон пойтахти Олмотадан Остонага кўчди.
2009 йил. АҚШ президенти Барак Обама Россия пойтахтига расмий ташриф билан келди.
2021 йил. Давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонун имзоланди.
Бу воқеларнинг ҳар бири ўз тарихи ва аҳамиятига эга.
Вақти келиб сизнинг ҳам бирон бир кашфиётингиз ёки хизматларингиз кун тарихини безаб туриши мумкин. Буни асло эсдан чиқарманг!
“Кун тарихи”ни кузатишда давом этинг.
Чтобы скачать видео "6 июль санаси тафсилотлари" передвинте ползунок вправо
- Комментарии
Комментарии ФБ