Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси

  • Видео
  • О видео
  • Скачать
  • Поделиться

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси

#xs_uz #narodnoeslovo Мажлисда Президентимиз раислигида давлат ва жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш, транспорт ва экология масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан ушбу соҳалардаги имкониятлар чуқур таҳлил қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар ҳам белгилаб берилгани қайд этилди. Шунингдек, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Қонунчилик палатасида дастлаб «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди. Ушбу қонун лойиҳаси заргарлик соҳасини маҳаллий саноатнинг асосий драйверларидан бирига айлантириш, қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг хом ашёга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, у билан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар берилмоқда. Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси шу йилнинг 17 январь куни бўлиб ўтган қуйи палатанинг ялпи мажлисида кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан берилган фикр-мулоҳазалар асосида такомиллаштириш учун масъул қўмитага қайтарилган эди. Бугунги қизғин мунозаралардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди. Яна бир кўриб чиқилган қонунлардан бири «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиб, янги таҳрирдаги Конституцияда давлат қурилишининг янги стратегик мақсади — ижтимоий давлат қуриш эканлиги белгиланди. Ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамланиши таъкидланди. Асосий масалалардан бири бўлган, гиёҳвандлик воситаларининг рекламаси билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан республикада, шу жумладан, Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. Абдуҳакимовнинг ахбороти эшитилди. Мазкур масала дастлаб Экологик партия фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг қўшма йиғилишида атрофлича муҳокама қилинган эди. Ўрганишлар давомида депутатлар томонидан атмосфера ҳавосига таъсир этувчи омиллар чуқур ўрганилиб, уни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларидаги камчилик ва бўшлиқларни тўлдириш, жумладан, атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини экологик баҳолашнинг амалдаги тизимини халқаро ҳужжатларга мослаштириш бўйича бир қатор таклифлар ишлаб чиқилди. Мажлисда қайд этилганидек, иқлим ўзгаришининг таъсирини камайтириш мақсадида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2023 йилда жами 217,0 млн. туп, хусусан, куз мавсумида 189 та саноат корхоналари томонидан 1,8 млн. туп дарахт кўчатлари экилгани айтиб ўтилди. Савол-жавоб ва муҳокамаларга бой бўлган мажлисда депутатлар томонидан вазирнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинди ҳамда атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олишга қаратилган тегишли қарор қабул қилинди.
327   |   10 мес. назад  |   5 - 0
 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси

Скачайте изображение (превью) выбрав качество


320x180 480x360 640x480 1280x720

#xs_uz #narodnoeslovo

Мажлисда Президентимиз раислигида давлат ва жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш, транспорт ва экология масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан ушбу соҳалардаги имкониятлар чуқур таҳлил қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар ҳам белгилаб берилгани қайд этилди. Шунингдек, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Қонунчилик палатасида дастлаб «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди. Ушбу қонун лойиҳаси заргарлик соҳасини маҳаллий саноатнинг асосий драйверларидан бирига айлантириш, қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг хом ашёга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, у билан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар берилмоқда.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси шу йилнинг 17 январь куни бўлиб ўтган қуйи палатанинг ялпи мажлисида кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан берилган фикр-мулоҳазалар асосида такомиллаштириш учун масъул қўмитага қайтарилган эди.
Бугунги қизғин мунозаралардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Яна бир кўриб чиқилган қонунлардан бири «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиб, янги таҳрирдаги Конституцияда давлат қурилишининг янги стратегик мақсади — ижтимоий давлат қуриш эканлиги белгиланди. Ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамланиши таъкидланди.
Асосий масалалардан бири бўлган, гиёҳвандлик воситаларининг рекламаси билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан республикада, шу жумладан, Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. Абдуҳакимовнинг ахбороти эшитилди.
Мазкур масала дастлаб Экологик партия фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг қўшма йиғилишида атрофлича муҳокама қилинган эди.
Ўрганишлар давомида депутатлар томонидан атмосфера ҳавосига таъсир этувчи омиллар чуқур ўрганилиб, уни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларидаги камчилик ва бўшлиқларни тўлдириш, жумладан, атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини экологик баҳолашнинг амалдаги тизимини халқаро ҳужжатларга мослаштириш бўйича бир қатор таклифлар ишлаб чиқилди.
Мажлисда қайд этилганидек, иқлим ўзгаришининг таъсирини камайтириш мақсадида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2023 йилда жами 217,0 млн. туп, хусусан, куз мавсумида 189 та саноат корхоналари томонидан 1,8 млн. туп дарахт кўчатлари экилгани айтиб ўтилди.

Савол-жавоб ва муҳокамаларга бой бўлган мажлисда депутатлар томонидан вазирнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинди ҳамда атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олишга қаратилган тегишли қарор қабул қилинди.


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси

Чтобы скачать видео "Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси" передвинте ползунок вправо



Покажите вашим друзьям, добавьте в соцсети

Ссылка на страницу с видео:

 

Ссылка HTML на страницу с видео:

 

Код для вставки плеера:


  • Комментарии

Комментарии ФБ


Уважаемые друзья!

Источником всего видеоконтента, в том числе проигрывающегося на страницах ресурса ruslar.me, является сторонний видео ресурс, а именно общедоступный видеохостинг YouTube.com, предоставляющий открытый доступ к своему видеоконтенту (используя открытую и общедоступную технологию video API3 youtube.com)!

Проблемы с авторскими правами

Если вам принадлежат авторские права на данное видео, которое было загружено без вашего согласия на YouTube.com, перейдите на страницу этого видео сайта YouTube.com , нажмите на ссылку под проигрывателем Ещё -> "Пожаловаться" -> "Нарушение моих прав" и в выпадающем меню, выбирите, что именно нарушается и нажмите кнопку "Отправить".



Неприемлемый контент

Чтобы сообщить о неприемлемом видео, перейдите на YouTube, нажмите на ссылку под проигрывателем Ещё -> "Пожаловаться" и выберите в "Сообщить о нарушении" что именно вас не устраивает в этом видео. Подробнее о наших правилах читайте в Условиях использования.