Орол балиқларидан 99 тур таомлар
- Видео
- О видео
- Скачать
- Поделиться
Орол балиқларидан 99 тур таомлар
107 | 1 год. назад | 2 - 0
#xs_uz #narodnoeslovo
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – БАЛИҚ ТАОМЛАРИ БЎЙИЧА ГАСТРОНОМИК ТУРИЗМ МАКОНИГА АЙЛАНМОҚДА
Мамлакатимизда туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ҳудудларнинг туризм салоҳиятидан келиб чиқиб, “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ва “Туризм овули” каби мақомларни бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш механизмлари яратилмоқда.
Шу нуқтаи назардан Қорақалпоғистон - балиқ таомлари бўйича гастрономик туризм салоҳияти юқори бўлган маконга айланди, десак муболаға бўлмайди. 2017 йилдан буён Мўйноқда ўтказиб келинаётган “Орол балиқларидан 99 тур таомлар” халқаро гастрономик фестивали бу йил илк бор Тахтакўпир туманининг энг олис “Белтов” ҳудудида ўтказилди. Фестивалда иштирок қилаётган нуроний Жумабай оға Туренязов Қорақалпоғистондаги ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари натижасида олис овулларга ҳам барака келиб, халқи эртанги кунга ишончи ортаётганини таъкидлайди.
“Халқ сўзи” газетасининг Қорақалпоғистондаги мухбири Ғ.Отажонов тайёрлаган лавҳа:
Чтобы скачать видео "Орол балиқларидан 99 тур таомлар" передвинте ползунок вправо
- Комментарии
Комментарии ФБ