7 июль санаси тафсилотлари
- Видео
- О видео
- Скачать
- Поделиться
7 июль санаси тафсилотлари
178 | 4 мес. назад | 5 - 0
#xs_uz #narodnoeslovo
Чернобиль АЭСнинг портлашида айбдор деб топилган раҳбарлар устидан суд маҳкаси бошланган.
Ўзбекистон амалий санъат музейи “Ҳунармандчилик музейи” сифатида ҳам фаолият олиб борган.
7 июль санаси тафсилотлари билан Зилола Холтўраева.
Ўтган асрнинг даҳшатли техноген ҳалокатларидан бири Чернобиль атом электр станциясида рўй берган воқеадир. Ундан қанча одам нобуд бўлгани ва бу ҳалокат боис қанча моддий зарар кўрилгани ҳозиргача аниқ эмас. Аммо унинг оқибатлари ҳамон жиддий кўринишда давом этмоқда. Ҳудуднинг эко ва ҳайвонат дунёси буткул инқирозга юз тутган. Унинг қачон тикланиши эса ҳеч кимга маълум эмас.
1987 йилнинг 7 июльда ҳалокатли портлашда айбланган Чернобиль АЭСнинг уч нафар раҳбари устидан суд жараёни бўлиб ва уларга тегишлича ҳукм эълон қилинган.
Ўзбекистон амалий санъат музейи тарихи 1927 йилга бориб тақалади. Ундан кейин, яъни 1937 йил 7 июлда “Ҳунармандчилик музейи” сифатида фаолият кўрсата бошлаган.
Музей биноси 1870 йилда бунёд этилган ва уни бадиий безаш ишларида Тошкент ва фарғоналик кулоллар, ёғоч ва ганч ўймакорлари иштирок этган. 1960 йилда эса музей Амалий санъатнинг доимий фаолиятдаги кўргазмаси дея номланган. 1970 йилда музей экспозициялар майдонини кенгайтириш учун эски бино ҳовлиси янги иморатлар билан тўлдирилганини ҳам айтиш зарур.
Бугунги кунда бу музей фондидан 7500 тадан зиёд экспонатлар мавжуд бўлиб, шундан 1000 га яқини экспозицияда ўрин эгаллаган.
Кун тарихидан ўрин олган муҳим воқеалар сифатида қуйидагиларни ҳам келтириш мумкин:
1906 йил. Буюк Британияда биринчи расмий ҳаво шарлари мусобақаси бўлиб ўтди.
1923 йил. Тоғли Қорабоғ автоном вилояти тузилди.
1985 йил. Борис Беккер Уимблдон теннис турнирида ғолиб чиқди ва энг ёш чемпион бўлди, ўшанда у 17 ёш эди.
1995 йил. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Навоий давлат кончилик институтини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
2002 йил. Фаластин маъмурияти Фаластин давлати учун шарт сифатида АҚШ президенти Жорж Буш томонидан илгари сурилган баъзи демократик ислоҳотларни назарда тутувчи вақтинчалик конституцияни жорий қилди.
2004 йил. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон савдо-саноат палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
2005 йил. Лондон метроси ва шаҳар автобусларида бир қатор терактлар содир этилган.
2008 йил. Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) қўшилди.
Шунингдек ушбу санада:
1422 йилда темурийзода Бойсунқур Мирзонинг ўғли Абулқосим Бобур,
1934 йилда Ўзбекистон халқ шоири Нормурод Нарзуллаев,
1943 йилда италиялик қўшиқчи ва бастакор Тото Кутуньо таваллуд топган.
Бу воқеларнинг ҳар бири ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.
Вақти келиб сизнинг ҳам бирон бир кашфиётингиз ёки хизматларингиз кун тарихини безаб туриши мумкин. Буни асло эсдан чиқарманг!
“Кун тарихи”ни кузатишда давом этинг.
Чтобы скачать видео "7 июль санаси тафсилотлари" передвинте ползунок вправо
- Комментарии
Комментарии ФБ