Таълим сифатини ошириш йўлида

  • Видео
  • О видео
  • Скачать
  • Поделиться

Таълим сифатини ошириш йўлида

#xs_uz #narodnoeslovo Давлатимиз раҳбарининг “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан мустақил Андижон давлат педагогика институти сифатида фаолият кўрсатаётганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Бироқ, шу қисқа фурсатда институтда бир қатор илғор тажриба ва лойиҳалар ишлаб чиқилиб амалиётга татбиқ этилди. Жумладан, институт ёнидаги самарасиз бинолар қайта мукаммал таъмирдан чиқарилиб замонавий кўринишдаги талабалар ётоқхонасига айлантирилди. Таълим даргоҳи ҳудуди ободонлаштирилиб, “ЭКО-Боғ” барпо этилди. Талабалар тураржойи ёнида унга туташ ҳолда ишлаб чиқариш корхонаси фойдаланишга топширилди. Вилоят ҳокими ташаббуси билан институт ректорати, профессор ўқитувчилари ва талаба-ёшлар ўртасида кийиниш маданиятини шакллантириш, хотин-қизлар орасида миллий либосларимизга ҳурмат ва эътиборни кучайтириш мақсадида дарс жараёнларига талаба қизларнинг миллий либосда ташриф буюришини йўлга қўйди. Бу лойиҳа ота-оналар ва талаба ёшлар томонидан жуда катта мамнуният билан кутиб олинди. Шу билан бирга, талаба-қизларни тикувчилик, бичувчилик, либослар дизайнери, миллий сўзана ва дўппичилик санъати устаси, пазандачилик, ноёб нақшлар устаси каби касбларни эгаллашга йўналтирилган янги лойиҳалар амалга оширилди. Буларнинг барчаси тез фурсатда замондошларимиз кўз ўнгида содир бўлган ибратли воқелик сифатида намоён бўлмоқда. Энг муҳими, институтда талабаларнинг тураржойга бўлган эҳтиёжи туфайли юзага келувчи муаммолар хорижий давлатлар тажрибаси асосида янгидан, замонавий услубда барпо этилган, шинам ошхоналар, серфайз кутубхоналар, қўшимча ҳордиқ чиқариш хоналари, турли спорт заллари ҳамда энг сўнгги русумдаги маиший техникалар билан бойитилган тураржой асосида тўлиқ бартараф этилди. Мамлакатимиздаги бошланғич ва ўрта таълим тизимига малакали мутахассислар тайёрлашга ихтисослаштирилган Андижон давлат педагогика институти жамоаси 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунини ана шундай ютуқлар билан кутиб олмоқда. Институтда Халқаро Нордик университети тажрибаларини қўллаш юзасидан ҳам муайян ишлар қилинмоқда. Шунга кўра, ушбу университет билан ҳамкорликда “икки дипломли тизим” жорий этилади. Хорижий профессор-ўқитувчилар билан ҳамкорликда 6 та ўқув қўлланма, 8 та услубий қўлланма ва 6 та илмий адабиётлар яратилади. Шунингдек, институтнинг ўқув жараёнига Халқаро Нордик университети, Финландиянинг Ювяскула, Карелия амалий фанлар университетлари, Россиянинг Қозон Федерал университети ва Қирғизистоннинг Халқаро қирғиз-ўзбек университетлари ва бошқа нуфузли олий ўқув юртларидан 12 нафар профессор-ўқитувчилар, халқаро экспертлар жалб этилади. Таълим сифатини мукаммалаштириш мақсадида институтда олиб борилаётган дастурий тадбирлар кўлами кенгаймоқда. Ҳозирда 22 та таълим йўналиши ва 12 та мутахассислик бўйича мамлакатимизнинг турли вилоятлари ва қўшни давлатлардан ташриф буюрган 8824 нафар талабалар таҳсил олаётган бу даргоҳда 1600 ўринли ўқув биноси, 1671 нафар талабага мўлжалланган ётоқхона, замонавий ўқув лабораториялари, 2 та спорт зали, “Педагог” талабалар театр студияси, “Зукко китобхон” тўгараги, “Заковат”, “Мунозара” интеллектуал клублари фаолият юритмоқда. Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасидаги ўзаро стратегик ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилди. Андижон давлат педагогика институти жамоаси бу жараённи ҳаётга татбиқ этишда ҳам фаол иштирок этмоқда. Яқинда институтда “Чингиз Айтматов номидаги Қирғиз тили ва маданияти” маркази фаолияти йўлга қўйилди. Бундан ташқари, Андижон давлат педагогика институти билан Ўш давлат университети, Ўш давлат халқаро қирғиз-ўзбек университети, Жалолобод давлат университетлари ўртасида ўзаро икки томонлама манфаатли алоқалар шартномалари имзоланган. Бу яқин қўшничилик муносабатлари замирида институт талабаларига қирғиз тили ва маданиятини, қирғиз адабиёти, фолкьлори, халқ оғзаки ижоди намуналарини мукаммал ўргатиш дастурлари ишлаб чиқилди. Ҳудди шунингдек, Қирғизистонда ҳам ўзбек халқи санъати ва маданиятини мукаммал ўргатиш сари дадил қадамлар қўйилмоқда. Бу халқаро ҳамкорликнинг янада муҳим жиҳати шундаки, икки давлат ўртасида талабалар алмашинуви фан ва таълимнинг илғор жиҳатларини ўзида мужассамлаштирган. Бугунги кунда, институт талабалари қирғиз маркази ёрдамида машҳур адиб Чингиз Айтматов асарларини мукаммал ўқиб ўрганишяпти.
215   |   1 год. назад  |   11 - 0
 

Таълим сифатини ошириш йўлида

Скачайте изображение (превью) выбрав качество


320x180 480x360 640x480 1280x720

#xs_uz #narodnoeslovo
Давлатимиз раҳбарининг “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан мустақил Андижон давлат педагогика институти сифатида фаолият кўрсатаётганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ.
Бироқ, шу қисқа фурсатда институтда бир қатор илғор тажриба ва лойиҳалар ишлаб чиқилиб амалиётга татбиқ этилди.
Жумладан, институт ёнидаги самарасиз бинолар қайта мукаммал таъмирдан чиқарилиб замонавий кўринишдаги талабалар ётоқхонасига айлантирилди. Таълим даргоҳи ҳудуди ободонлаштирилиб, “ЭКО-Боғ” барпо этилди. Талабалар тураржойи ёнида унга туташ ҳолда ишлаб чиқариш корхонаси фойдаланишга топширилди.
Вилоят ҳокими ташаббуси билан институт ректорати, профессор ўқитувчилари ва талаба-ёшлар ўртасида кийиниш маданиятини шакллантириш, хотин-қизлар орасида миллий либосларимизга ҳурмат ва эътиборни кучайтириш мақсадида дарс жараёнларига талаба қизларнинг миллий либосда ташриф буюришини йўлга қўйди. Бу лойиҳа ота-оналар ва талаба ёшлар томонидан жуда катта мамнуният билан кутиб олинди.
Шу билан бирга, талаба-қизларни тикувчилик, бичувчилик, либослар дизайнери, миллий сўзана ва дўппичилик санъати устаси, пазандачилик, ноёб нақшлар устаси каби касбларни эгаллашга йўналтирилган янги лойиҳалар амалга оширилди. Буларнинг барчаси тез фурсатда замондошларимиз кўз ўнгида содир бўлган ибратли воқелик сифатида намоён бўлмоқда.
Энг муҳими, институтда талабаларнинг тураржойга бўлган эҳтиёжи туфайли юзага келувчи муаммолар хорижий давлатлар тажрибаси асосида янгидан, замонавий услубда барпо этилган, шинам ошхоналар, серфайз кутубхоналар, қўшимча ҳордиқ чиқариш хоналари, турли спорт заллари ҳамда энг сўнгги русумдаги маиший техникалар билан бойитилган тураржой асосида тўлиқ бартараф этилди.
Мамлакатимиздаги бошланғич ва ўрта таълим тизимига малакали мутахассислар тайёрлашга ихтисослаштирилган Андижон давлат педагогика институти жамоаси 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунини ана шундай ютуқлар билан кутиб олмоқда.
Институтда Халқаро Нордик университети тажрибаларини қўллаш юзасидан ҳам муайян ишлар қилинмоқда. Шунга кўра, ушбу университет билан ҳамкорликда “икки дипломли тизим” жорий этилади. Хорижий профессор-ўқитувчилар билан ҳамкорликда 6 та ўқув қўлланма, 8 та услубий қўлланма ва 6 та илмий адабиётлар яратилади.
Шунингдек, институтнинг ўқув жараёнига Халқаро Нордик университети, Финландиянинг Ювяскула, Карелия амалий фанлар университетлари, Россиянинг Қозон Федерал университети ва Қирғизистоннинг Халқаро қирғиз-ўзбек университетлари ва бошқа нуфузли олий ўқув юртларидан 12 нафар профессор-ўқитувчилар, халқаро экспертлар жалб этилади.
Таълим сифатини мукаммалаштириш мақсадида институтда олиб борилаётган дастурий тадбирлар кўлами кенгаймоқда. Ҳозирда 22 та таълим йўналиши ва 12 та мутахассислик бўйича мамлакатимизнинг турли вилоятлари ва қўшни давлатлардан ташриф буюрган 8824 нафар талабалар таҳсил олаётган бу даргоҳда 1600 ўринли ўқув биноси, 1671 нафар талабага мўлжалланган ётоқхона, замонавий ўқув лабораториялари, 2 та спорт зали, “Педагог” талабалар театр студияси, “Зукко китобхон” тўгараги, “Заковат”, “Мунозара” интеллектуал клублари фаолият юритмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасидаги ўзаро стратегик ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилди. Андижон давлат педагогика институти жамоаси бу жараённи ҳаётга татбиқ этишда ҳам фаол иштирок этмоқда.
Яқинда институтда “Чингиз Айтматов номидаги Қирғиз тили ва маданияти” маркази фаолияти йўлга қўйилди. Бундан ташқари, Андижон давлат педагогика институти билан Ўш давлат университети, Ўш давлат халқаро қирғиз-ўзбек университети, Жалолобод давлат университетлари ўртасида ўзаро икки томонлама манфаатли алоқалар шартномалари имзоланган.
Бу яқин қўшничилик муносабатлари замирида институт талабаларига қирғиз тили ва маданиятини, қирғиз адабиёти, фолкьлори, халқ оғзаки ижоди намуналарини мукаммал ўргатиш дастурлари ишлаб чиқилди.
Ҳудди шунингдек, Қирғизистонда ҳам ўзбек халқи санъати ва маданиятини мукаммал ўргатиш сари дадил қадамлар қўйилмоқда. Бу халқаро ҳамкорликнинг янада муҳим жиҳати шундаки, икки давлат ўртасида талабалар алмашинуви фан ва таълимнинг илғор жиҳатларини ўзида мужассамлаштирган. Бугунги кунда, институт талабалари қирғиз маркази ёрдамида машҳур адиб Чингиз Айтматов асарларини мукаммал ўқиб ўрганишяпти.


Таълим сифатини ошириш йўлида

Чтобы скачать видео "Таълим сифатини ошириш йўлида" передвинте ползунок вправо



Покажите вашим друзьям, добавьте в соцсети

Ссылка на страницу с видео:

 

Ссылка HTML на страницу с видео:

 

Код для вставки плеера:


  • Комментарии

Комментарии ФБ


Уважаемые друзья!

Источником всего видеоконтента, в том числе проигрывающегося на страницах ресурса ruslar.me, является сторонний видео ресурс, а именно общедоступный видеохостинг YouTube.com, предоставляющий открытый доступ к своему видеоконтенту (используя открытую и общедоступную технологию video API3 youtube.com)!

Проблемы с авторскими правами

Если вам принадлежат авторские права на данное видео, которое было загружено без вашего согласия на YouTube.com, перейдите на страницу этого видео сайта YouTube.com , нажмите на ссылку под проигрывателем Ещё -> "Пожаловаться" -> "Нарушение моих прав" и в выпадающем меню, выбирите, что именно нарушается и нажмите кнопку "Отправить".



Неприемлемый контент

Чтобы сообщить о неприемлемом видео, перейдите на YouTube, нажмите на ссылку под проигрывателем Ещё -> "Пожаловаться" и выберите в "Сообщить о нарушении" что именно вас не устраивает в этом видео. Подробнее о наших правилах читайте в Условиях использования.