Bolalar judayam tez katta bo‘lib qolishadi...
- Видео
- О видео
- Скачать
- Поделиться
Bolalar judayam tez katta bo‘lib qolishadi...
5, 939 | 4 год. назад | 163 - 0
Қўрқув асосига қурилган муносабатлар
Ҳеч эътибор берганмисиз?! Бизда муносабатларнинг асоси кўп ҳолатларда шундай бўлади:фарзанд ота-онасидан жуда қўрқади, ўқувчи ўқитувчисидан, ишчи бошлиғидан....
Фарзанд ва ота-оналар ўртасида шу зайлда давом этадиган муносабатлар ҳақида нима дейиш мумкин? Ота-она ва фарзанд ўртасидаги муносабат бу ожиз, парваришга муҳтож фарзанд ва улғайган, кучли ота-она муносабати сифатида шаклланади. Ана шу муносабат боланинг бутун дунё ҳақидаги тасаввурини шакллантиради: бола учун аввалига дунё фақатгина ота-онадан иборат бўлади, кейинчалик бутун дунё улар каби кўрина бошлайди.
Ота-онанинг қўрқув ва кучга асосланган муносабатлари қуйидаги ҳолларда бола руҳиятига таъсир қилади:
1. Сенинг хоҳишинг муҳим эмас, менинг айтганим бўлади. (Бизнинг маданиятда болаларга танловлар тушунтириб ҳам ўтирилмайди, уларнинг савол бериши эса одобсизлик ҳисобланади)
2. Ақллилик қилма! Сенинг фикрингни ҳеч ким сўрагани йўқ.
3. Асабим бузилганда кўзимга кўринма, калтак еб қоласан.
4. Ҳаммаси сени деб бўлди, сени боқаман деб отанг ва онанг қийналмоқда, бечоралар кечгача сенларни деб ишлайди.
5. Йиғлама! Ҳеч ҳам оғримаяпти-ку!
6.Чарчаганинг, қорнинг очгани аҳамиятсиз, аввал буюрилган ишни қил.
7. Бирор хато қилсанг калтак ейсан, сабабини эшитиб ҳам ўтирмайман!
Шундай тарбия топган бола улғайгач у қандай инсон бўлади?! Унинг миясида кучлилар кучсизлар устидан ҳукмрон деган фикр қаттиқ ўрнашиб олади.
Агар у бошлиқ бўлса, бошқаларни тушунмайдиган золим бўлади,агар бошқаларга бўйсуниши керак бўлган касб эгаси бўлса, доимо бошлиғидан қўрқиб турадиган, уни кўрганда муте, орқасидан эса ёмонлаб, маза қиладиган ишчи бўлиб етишади.
Бундай тарбия оилавий муносабатларга қандай таъсир кўрсатади?! Аёл ожиз бўлгани учун олдиндан унга қайнонаси ва турмуш ўртоғи золимлик қилишига тайёрланади ва бутун ҳаётини шу қўрқувда ўтказади. Эр эса аёлини дўппослаши, унга зулм қилишни оддий ҳол деб қабул қилади. Натижада иккаласи ҳам оилада ҳаловат топа олишмайди, жуфт бўлиб бир-бирларига меҳр бериш ва тушуниш роҳатларини ҳис қилишмайди.
Агар ота-она фарзандини фикрини ҳурмат қилиб меҳрини бериб улғайтирса, бундай болалар бошқаларга ҳам меҳр беришни, тушунишни ўрганади. Дўстлари, оила аъзолари, ҳамкасблари билан муносабатлари соғлом ва самимий бўлади. Ҳаётини қўрқувда ёки зулм қилиб эмас, роҳат ва хотиржамликда ўтказади.
Энг ёмони биласизми нима?Ҳаттоки, дин масаласида ҳам муносабат шундай – «гуноҳ қилсанг жаҳаннамга тушасан»,” Аллоҳдан қўрқ” ва ҳоказо. Ёши кичкиналиги ёки шўхлиги учун ўқишни ўрганмаган ёки намоз ўқимаган болалар ҳам калтаклаш ва қўрқитиш орқали мажбур қилинишади. Уларни ёшлигидан дин ҳақидаги тасаввурлари қўрқинч ва ҳафв-хатар билан боғлиқ бўлиб қолади. Кўпчилик шу қўрқув сабабли ибодат ҳаловатини, Яратганга муҳаббат роҳатини ҳис қилмайди, натижада дин қалб ҳотиржамлиги,роҳатига эмас, чекловлар, машаққатга айланади. Аслида эса, Аллоҳ марҳаматини ҳис қилиб, қилган яхши ишларинг савобларини ўйлаб роҳатланишга нима етсин.
Фарзандларимиз бахтли бўлишлари учун ҳаёт қоидаларини уларга мажбурлаш, калтаклаш орқали эмас, тушунтириш ва меҳр билан ўргатганимиз маъқул экан. Айниқса, кичик ёшдаги болалар билан муносабатда яна ҳам эҳтиёт бўлишингиз керак. Чунки улар энди дунёни ўрганишяпти, бизнинг муносабатимиз, берган сабоғимиз орқали уларда дунё ҳақида тасаввур пайдо бўлади.
Унутманг, бугун сиз болангизга зулм қилсангиз, унинг хоҳиши, қизиқишлари билан қизиқмасангиз, эртага у ҳам сизга ва фарзандларига бу муомалани қайтариши ҳеч гап эмас.
Psixolog Rozaliya Gabdulhakovaning telegram sahifasidan olindi.

Чтобы скачать видео "Bolalar judayam tez katta bo‘lib qolishadi..." передвинте ползунок вправо
- Комментарии
Комментарии ФБ