ҚОР ҚОПЛОНИНИ ИЗЛАБ
- Видео
- О видео
- Скачать
- Поделиться
ҚОР ҚОПЛОНИНИ ИЗЛАБ
133 | 2 год. назад | 2 - 0
#xs_uz #narodnoeslovo
Ҳисор давлат қўриқхонасига амалга оширган сафаримизни давом эттирамиз. Бугунга белгиланган режамиз қор қоплонини изидан бориб, уни тасвирга олишдан иборат.
Қўриқхонада ўз ҳолича сақланиб қолган табиат бағридаги оддий қушдан тортиб гиёҳигача бениҳоя гўзал ва сирлидир. Мана бир далил осмонда бургутлар ўлжасини пойлаб юрибди. Мазкур йиртқич қушлар парвоз пайтида ҳам ҳажми ўзидан катта бўлмаган қушларни овлай олади. Шунингдек, бургутлар 5-6 километр баландликда бемалол сайр қилиши мумкин. Ушбу мағрур қушларни томоша қилиб кетаётган пайтимизда бирдан пир этиб учган какликларнинг шовқини одамни чўчитди. Ёнгиманимиздан кўтарилиб олис жойларгача бориб қўнганини кузатиб бўлгач, йўлимизни яна чўққилар томонга бурдик.
Бу ерларга қиш эрта келади. Баъзи жойларига кор ёзнинг охирларида тушади. Ҳаво тез ва кескин ўзгаради. Тоғ шамоли тунда совукни янада кучайтиради, кушлар келаси ёзгача иссик ўлкаларга учиб кетишади. Лекин ҳозир қор қалин бўлса-да кундизи унинг совуғи одамнинг медасига тегмайди. Ҳаракатланиб турсангиз деярли совқатмайсиз. Фақатгина тескай томонда яъни қуёш нурини тоғлар тўсиб қоладиган жойда туриб қолсангиз совқатишингиз мумкин. Ҳавоси шунақа ёқимли бўлиб, ўзидан асло бездирмас экан.
Сўқмоқ бўйлаб қор босиб қолган ёлғиз оёқ йўлда ғиж-ғиж ҳосилга тўла наматакларни кўп учратдик, айниқса дарё сувига яқин бўлганлари юмшоқ бўлиб жуда ҳам мазали пишибди. Ҳадемай айиқлар уйқудан уйғонгач биринчи бўлиб унинг меваларини териб ейди.
Бу ердаги ҳар бир дақиқа сиҳатга, айниқса, табиатни севувчилар учун рағбатлантирувчи дақиқаларга бой. Ғаройиб чўққилару, тоғнинг хушҳаво манзарасини томоша қилиш сиздаги гўзал ҳиссиётларни янада кучайтиради. Қор остида билинмай кетган тошлар турли хил нарсаларнинг тусига кириб қолганга ўхшайди.
Яна ярим соатча юрганимиздан сўнг қоплоннинг янги излари кўрина бошлади. Улар юқорига қараб кетган экан. Лекин қиялик жуда баланд бўлиб йўл хавфли. Бироқ, қизиқишимиз сабабли шу томонга ҳаракатлана бошладик.
Қор қоплонлари мана шу сингари энг оғир шароитларда яшайди. Уларнинг қалин оқ-кулранг юнги, катта қора доғлар билан қопланган, Осиёнинг тик ва қояли, баланд тоғлари билан жуда мос келади. Шунинг учун ҳам биз уларни топишга қийналяпмиз.
Тоғда қор қанча кўп ёғса қор қоплонига шунча қулай чунки, бундай об-ҳаво шароитида у ўлжаларига нисбатан андак устунликка эга бўлади.
Куркурак сойининг юқори қисми томон чамаси яна икки соатча юрдик. Кун ҳам қорайиб кела бошлади. Атрофимизни баланд тоғлар ўраб олгани учун бу ерда кун қисқа бўлади.
Тик қияликларда озуқа излаб ўтган Сибир тоғ эчкиси ва тўнғизларнинг янги излари кўп экан. Эчкилар тез югура олмайдилар, шунинг учун улар ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун югуриш тезлигига эмас, балки тоғ ёнбағирларига чиқиш қобилиятига таянишади.
Агар омадимиз келиб қоплон оч бўлса ҳадемай уларннг ортидан келиш эҳтимоли бор. Бунинг устига биз турган жой ён теваракни кузатиш учун ҳам қулай, мана ўзингиз кўринг, нима дейсиз ҳа? Тахминан 40 дақиқа атрофида Куркурак сойининг юқори қисмидаги ялангликда тоғ кавакларини, қияларни синчиклаб текширганимиздан сўнг ниҳоят “Тоғ шарпаси” дея ном олган қор қоплонининг ўзини ҳам кўрдик. Қаранг қандай гўзал ва ҳайратланарли йиртқич.
Қор қоплонининг мукаммал тана тузилиши унга катта тик қияликларни осонлик билан босиб ўтишга имкон беради. Бақувват орқа оёқлари ёрдамида эса танасининг узунлигидан олти марта узоққа сакрай олади.
Ҳисор давлат қўрикхонаси 1983 йил ташкил этилган вактда қор қоплонларининг сони тахминан 5-6 бош бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра бу ерда уларнинг сони 32-37 бош атрофида бўлиб 6-7 оиладан иборат. Ушбу жониворлар ўзининг ҳудудини белгилаш учун баъзи жойларда қорга, айримларида ернинг ўзига ҳамда дарахтларни тирнаб белги қўяди.
Биз учратган қоплон ҳаракатларидан урғочига ўхшади. У тоғнинг пастки жарлик томонига ўтгач кўздан ғойиб бўлди. Энди тескай тарафдаги жарликка ўтиб уни бу ердан излашнинг фойдаси йўқ. Боиси қор қоплонлари жуда узоқ масофаларга бориши мумкин. Бир кечада улар ақл бовар қилмас 40 км.гача бўлган йўлни босиб ўта олади...
Чтобы скачать видео "ҚОР ҚОПЛОНИНИ ИЗЛАБ" передвинте ползунок вправо
- Комментарии
Комментарии ФБ