Тракторчи олима қиз
- Видео
- О видео
- Скачать
- Поделиться
Тракторчи олима қиз
220, 145 | 1 год. назад | 2, 054 - 0
#xs_uz #narodnoeslovo
Гулираъно Холиқова Фарғона вилоятининг Риштон туманидан. Уни юртимизнинг ҳақиқий маънода меҳнатсевар, илмга чанқоқ ёш фермер қизларидан бири, десак, айни ҳақиқат.
Ҳали “юлдуз” бўлиб оғизга тушмаган, оддий қишлоқ қизи, деҳқон оиласида тарбияланиб вояга етган, олий маълумотли олим-агроном Гулираъно айни пайтда Қайрағоч маҳалласида яшайди.
Бу ёш агроном қизнинг ҳаётга қизиқишлари, келгусидаги мақсадлари ва орзу интилишлари ҳақида суҳбатлашиш мақсадида у меҳнат қилаётган дала шийпонига етиб келдик. Чамандек очилган пахтазорда теримчи хотин-қизларнинг шўх шодон овозлари эшитилади.
Мақоламиз қаҳрамони юзлаб нафар аёллар меҳнат қилаётган дала ўртасида эгат оралаб, терим сифатини назорат қилаётганди. Гулираъно билан суҳбатлашарканмиз, у ҳақида эшитганларимиз унинг ҳалол меҳнати-ю жасоратига берилган юздан бир баҳо экнини фаҳмлаймиз.
Дарвоқе, илмга чанқоқлиги туфайли 2017 — 2021 йилларда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг бакалавр йўналишида ўқиди. 2021 йилда аъло хулқи, намунали билими туфайли Беруний номидаги давлат степиндиясига ҳам сазовор бўлди. 2021 — 2023 йилларда ушбу ОТМнинг магстратурасида давлат гранти асосида таҳсил олиб, олим-агроном мутахассислигини эгаллади.
Ҳозирда у қадрдон қишлоғида, Қайрағочда отаси Йўлчибой ака ёнида туриб, “Холиқов Йўлчибой” фермер хўжалигига раҳбарлик қилмоқда.
Гулираъно отаси ишлаётган далаларга илмни олиб киргани ҳақиқат. Экилаётган пахта навларини янгилагани ҳам рост. Агротехник ишлов мавсумида минерал ўғитлардан нисбатан камроқ фойдаланиб, маҳаллий ўғитлар ва инновацион технологияларни кенг қўллай олди. Натижада ҳосилдорлик йил сайин ошиб бормоқда.
Гулираъно оқ пахтани эъзозлаб, қишлоқ аёлари билан тил топишиб эгат оралаб пахта тераётган қизу жувонлар билан ҳазил мутойиба қилиб, меҳнатдан барака топмоқда. Шу боис унинг пахта хирмонида ҳам, буғдой уриғи қадалаётган далаларида ҳам ўзига хос файз бор.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. “С 8290” нави экилган пахтазорлар чамандек яшнаб ётибди. Бир юз эллик нафар теримчилар иштирокида кунлик режа ошиғи билан бажарилаётир. Бу йилги ғалланинг ҳам хирмони баракали бўлди. Ҳар гектар майдондан 90 центнердан қирмизи дон ўриб олинди.
Қишлоқдошларининг айтишича, фермер қиз эл дарди билан яшамоқда. Ёшларни иш билан таъминлаш, етимлар, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”, “темир дафтар” сингари ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган қишлоқдошларига имконият қадар ёрдам кўрсатиш Гулираъно учун қатъий тартибга айланган.
Шу боис, бу йилги ғалла ҳосилидан эҳтиёжманд оилаларга тегишли миқдорда буғдой тарқатилди. Ҳозирда ҳар бир аёл учун кунлик терим пулига қўшимча равишда фермернинг шахсий ҳисобидан ёғ улашилмоқда.“Обод хонадон”, “обод кўча”, “обод маҳалла” мезонларида фаол иштирок этиш унинг галдаги режаларидан бири саналади.
Чтобы скачать видео "Тракторчи олима қиз" передвинте ползунок вправо
- Комментарии
Комментарии ФБ