Амир Темур ғори сари 2-қисм

  • Видео
  • О видео
  • Скачать
  • Поделиться

Амир Темур ғори сари 2-қисм

#xs_uz #narodnoeslovo Кўп километрли тоғ тизмасининг айрилиш йўлида бўлган ғор худди бўлажак жангларга яширин тайёргарлик кўриш учун махсус мўлжаллангандек. Пастдан сой ёқалаб юрилганда ғорга уч қадам қолгунча ҳам уни сезиш қийин, баланд ўсган ўт-ўлан, катта харсанглар йўлни тўсиб, уни пана қилиб турибди. Ғорнинг кириш жойидан эса атроф кафтдагидек кўриниб туради. Ғop уч томондан ҳимояланган. Унинг бир тарафидаги тоғнинг иккинчи қаноти осмон билан бўйлашиб туради. Ғорга юқоридан, орқа томондан арқон боғлаб тушишнинг иложи йўқ. Мутахассисларнинг фикрига кўра, соҳибқирон Амир Темур Тўқлуғ Темур, Илёсхўжа Беккичик каби мўғуллар таъқибидан қутулиш, куч, қурол-яроғ тўплаш учун бу қадимий ғорни бошпана қилиб турган. Амир Темур ва сафдошлари мана шу жилғанинг юқори томонидан уни кечиб ўтиб, отларни етаклаб, ғор пойига келган. Маскан табиати ғоятда мафтункор. Ғор ёнидаги мана бу сўқмоқ йўлнинг юқори қисмидаги ҳудудларда қиш ва баҳор ойларида Сибир тоғ эчкиларини кўп учратиш мумкин. Тоғнинг юқори қисмидаги қорлар эриб, очилган ерлардан ўтлар ўса бошлагандан сўнггина эчкилар ўзларининг тик қияликларига қайтиб кетади. Юз ва ундан кўп отлиқ жойлашадиган ғор олдидаги мана шу биз турган жойда арча қўйилиб мустаҳкамланган, очиқ саҳна қилинган. Ғорнинг иккала бўлмасидан бирига отлар, иккинчисига сипоҳийлар ва устахоналар бемалол жойлаштирилган. Саҳнанинг баландлиги икки одам бўйи келади. Ғорга кираверишда синчиклаб қаралса, зичланган от гўнги қолдиқларини кўриш мумкин. Ғорга чамаси 400 метрча киргандан сўнг, учта тор йўлак бор экан. Қўриқхона ходимлариларининг айтишича, ана шу тор йўлак тупроқ билан тўлиб, янада кичрайиб қолган ва шу сабабли 3 йилдан бери ғорнинг нариги томонига жуда кам одам ўтган экан. Дам олишдан сўнг, ғор ичига кириш учун тайёргарлик кўра бошладик. Ҳозир пешин вақти, лекин ғорни кўриш учун вақтнинг аҳамияти йўқ. Ташқарида йилнинг қайси фасли бўлишига қарамай ғор ичи доим қоронғи бўлади ва ҳарорат деярли ўзгармайди. Қоронғи жойда кўзлар вақт ўтиши билан бу ҳолга кўникади ва нарсаларнинг нималигини ажрата бошлайди. Лекин узун ва чуқур ғорларда бундай бўлмайди. Шунинг учун ер остига саёҳат қилиш ва қайтиб келиш чироқларга боғлиқ. Чироқларни текшириб олдик, уларнинг барчаси шай эканига тўлиқ ишонч ҳосил қилдик. Ана энди хотиржам бўлиб ғорга кирсак ҳам бўлади. Ҳаво ҳарорати бироз паст экан, лекин намлик унчалик билинмайди. 20 метр юрганимиздан кейин чапга бурилдик. Шу ердан чироқларимизни ёқишга тўғри келди. Ушбу сайисхонанинг узунлиги 200 метрга яқин экан. Кўриб турганингиздек, ҳозир унинг пастки қисми қачонлардир деворлардан ёки унинг юқори қисмидан бу ерга тушган жуда катта тош парчалари билан қопланган. Aгар туби тозаланса, ҳақиқатда ўнлаб отлар осонликча сайисхона бўйлаб юради. Ўзингиз ҳам ҳис қилаяпсиз ҳа, шу ерда темирчилар қилич, совут, дубулға, найза ва ойболта ясашган. Сайисхонадан ўтганимиздан сўнг ғор йўли яна чапга бурилиб, иккинчи катта оғиз томон олиб борди. Ғорнинг бу тарафдаги оғзи анча кенг экан... Барчамиз ўзимизни қизиқтирган томонни томоша қилиб йўлимизда давом этаяпмиз. Олдимиздан улкан харсанг чиқди. Уни ўнг томондан айланиб ўтиб, йўлакка тушдик. Шу пайт кутилмаганда йўлимизнинг тепа қисмидан, йўлакнинг қоқ марказига тушган катта харсангга дуч келдик. Бизни бироз хавотирга солди. Лекин у биз келишимиздан анча олдин бу ерга қисилиб қолган ва уни қийналмасдан четлаб ўтдик. Мана шу ердан ғорнинг асосий залига кирдик. Ичкаридан нам ҳаво оқими юзимизга урди. Залнинг ўрта қисми энини ўлчадик... Баҳор мавсумида Ғорнинг мана шу қат жойларида Сибир тоғ эчкилари болалайди. Бундан ташқари қиш қаттиқ совуқ бўлган маҳали ҳам эчкилар ғорда жон сақлайди. Шунингдек, Қалъада қизил суғур ҳамда чийилдоқ сичқонлар ҳам кўп учрайди. Ғор қатларининг пастки қисмида эчки ва суғурларнинг турли изларини учратиш мумкин. Мавзуни ҳозирча шу ерда тўхтатамиз ва воқелар ривожини эса “Она табиат” лойиҳасининг кейинги сонида давом эттирамиз.
80   |   1 год. назад  |   3 - 0
 

Амир Темур ғори сари 2-қисм

Скачайте изображение (превью) выбрав качество


320x180 480x360 640x480 1280x720

#xs_uz #narodnoeslovo
Кўп километрли тоғ тизмасининг айрилиш йўлида бўлган ғор худди бўлажак жангларга яширин тайёргарлик кўриш учун махсус мўлжаллангандек. Пастдан сой ёқалаб юрилганда ғорга уч қадам қолгунча ҳам уни сезиш қийин, баланд ўсган ўт-ўлан, катта харсанглар йўлни тўсиб, уни пана қилиб турибди. Ғорнинг кириш жойидан эса атроф кафтдагидек кўриниб туради. Ғop уч томондан ҳимояланган. Унинг бир тарафидаги тоғнинг иккинчи қаноти осмон билан бўйлашиб туради. Ғорга юқоридан, орқа томондан арқон боғлаб тушишнинг иложи йўқ. Мутахассисларнинг фикрига кўра, соҳибқирон Амир Темур Тўқлуғ Темур, Илёсхўжа Беккичик каби мўғуллар таъқибидан қутулиш, куч, қурол-яроғ тўплаш учун бу қадимий ғорни бошпана қилиб турган. Амир Темур ва сафдошлари мана шу жилғанинг юқори томонидан уни кечиб ўтиб, отларни етаклаб, ғор пойига келган.
Маскан табиати ғоятда мафтункор. Ғор ёнидаги мана бу сўқмоқ йўлнинг юқори қисмидаги ҳудудларда қиш ва баҳор ойларида Сибир тоғ эчкиларини кўп учратиш мумкин. Тоғнинг юқори қисмидаги қорлар эриб, очилган ерлардан ўтлар ўса бошлагандан сўнггина эчкилар ўзларининг тик қияликларига қайтиб кетади.
Юз ва ундан кўп отлиқ жойлашадиган ғор олдидаги мана шу биз турган жойда арча қўйилиб мустаҳкамланган, очиқ саҳна қилинган. Ғорнинг иккала бўлмасидан бирига отлар, иккинчисига сипоҳийлар ва устахоналар бемалол жойлаштирилган. Саҳнанинг баландлиги икки одам бўйи келади. Ғорга кираверишда синчиклаб қаралса, зичланган от гўнги қолдиқларини кўриш мумкин.
Ғорга чамаси 400 метрча киргандан сўнг, учта тор йўлак бор экан. Қўриқхона ходимлариларининг айтишича, ана шу тор йўлак тупроқ билан тўлиб, янада кичрайиб қолган ва шу сабабли 3 йилдан бери ғорнинг нариги томонига жуда кам одам ўтган экан.
Дам олишдан сўнг, ғор ичига кириш учун тайёргарлик кўра бошладик. Ҳозир пешин вақти, лекин ғорни кўриш учун вақтнинг аҳамияти йўқ. Ташқарида йилнинг қайси фасли бўлишига қарамай ғор ичи доим қоронғи бўлади ва ҳарорат деярли ўзгармайди.
Қоронғи жойда кўзлар вақт ўтиши билан бу ҳолга кўникади ва нарсаларнинг нималигини ажрата бошлайди. Лекин узун ва чуқур ғорларда бундай бўлмайди. Шунинг учун ер остига саёҳат қилиш ва қайтиб келиш чироқларга боғлиқ. Чироқларни текшириб олдик, уларнинг барчаси шай эканига тўлиқ ишонч ҳосил қилдик. Ана энди хотиржам бўлиб ғорга кирсак ҳам бўлади.
Ҳаво ҳарорати бироз паст экан, лекин намлик унчалик билинмайди. 20 метр юрганимиздан кейин чапга бурилдик. Шу ердан чироқларимизни ёқишга тўғри келди. Ушбу сайисхонанинг узунлиги 200 метрга яқин экан. Кўриб турганингиздек, ҳозир унинг пастки қисми қачонлардир деворлардан ёки унинг юқори қисмидан бу ерга тушган жуда катта тош парчалари билан қопланган. Aгар туби тозаланса, ҳақиқатда ўнлаб отлар осонликча сайисхона бўйлаб юради. Ўзингиз ҳам ҳис қилаяпсиз ҳа, шу ерда темирчилар қилич, совут, дубулға, найза ва ойболта ясашган. Сайисхонадан ўтганимиздан сўнг ғор йўли яна чапга бурилиб, иккинчи катта оғиз томон олиб борди. Ғорнинг бу тарафдаги оғзи анча кенг экан...
Барчамиз ўзимизни қизиқтирган томонни томоша қилиб йўлимизда давом этаяпмиз. Олдимиздан улкан харсанг чиқди. Уни ўнг томондан айланиб ўтиб, йўлакка тушдик.
Шу пайт кутилмаганда йўлимизнинг тепа қисмидан, йўлакнинг қоқ марказига тушган катта харсангга дуч келдик. Бизни бироз хавотирга солди. Лекин у биз келишимиздан анча олдин бу ерга қисилиб қолган ва уни қийналмасдан четлаб ўтдик. Мана шу ердан ғорнинг асосий залига кирдик. Ичкаридан нам ҳаво оқими юзимизга урди. Залнинг ўрта қисми энини ўлчадик...
Баҳор мавсумида Ғорнинг мана шу қат жойларида Сибир тоғ эчкилари болалайди. Бундан ташқари қиш қаттиқ совуқ бўлган маҳали ҳам эчкилар ғорда жон сақлайди. Шунингдек, Қалъада қизил суғур ҳамда чийилдоқ сичқонлар ҳам кўп учрайди. Ғор қатларининг пастки қисмида эчки ва суғурларнинг турли изларини учратиш мумкин.
Мавзуни ҳозирча шу ерда тўхтатамиз ва воқелар ривожини эса “Она табиат” лойиҳасининг кейинги сонида давом эттирамиз.


Амир Темур ғори сари 2-қисм

Чтобы скачать видео "Амир Темур ғори сари 2-қисм" передвинте ползунок вправо



Покажите вашим друзьям, добавьте в соцсети

Ссылка на страницу с видео:

 

Ссылка HTML на страницу с видео:

 

Код для вставки плеера:


  • Комментарии

Комментарии ФБ


Уважаемые друзья!

Источником всего видеоконтента, в том числе проигрывающегося на страницах ресурса ruslar.me, является сторонний видео ресурс, а именно общедоступный видеохостинг YouTube.com, предоставляющий открытый доступ к своему видеоконтенту (используя открытую и общедоступную технологию video API3 youtube.com)!

Проблемы с авторскими правами

Если вам принадлежат авторские права на данное видео, которое было загружено без вашего согласия на YouTube.com, перейдите на страницу этого видео сайта YouTube.com , нажмите на ссылку под проигрывателем Ещё -> "Пожаловаться" -> "Нарушение моих прав" и в выпадающем меню, выбирите, что именно нарушается и нажмите кнопку "Отправить".



Неприемлемый контент

Чтобы сообщить о неприемлемом видео, перейдите на YouTube, нажмите на ссылку под проигрывателем Ещё -> "Пожаловаться" и выберите в "Сообщить о нарушении" что именно вас не устраивает в этом видео. Подробнее о наших правилах читайте в Условиях использования.