Владимир Норов Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Никлассон билан учрашди
- Видео
- О видео
- Скачать
- Поделиться
Владимир Норов Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Никлассон билан учрашди
42 | 2 год. назад | 3 - 0
Жорий йилнинг 25 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт» халқаро конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф билан келган Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Никлассон билан учрашди.
Т.Никлассоннинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиёда дўстлик, ишонч ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича минтақавий сиёсати ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Бунинг натижасида минтақада қисқа муддатда тарихий ўзгаришлар рўй берди, олий даражадаги сиёсий мулоқот мустаҳкамланиб, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқалар кенгаймоқда.
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимнинг тасдиқланганини олқишладилар ва ушбу муҳим ҳужжатни имкон қадар тезроқ имзолаш зарурлигини қайд этдилар.
Афғонистондаги мавжуд вазият юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Т.Никлассоннинг таъкидлашича, Брюссел Ўзбекистоннинг афғон муаммосини ҳал этишдаги сиёсий-дипломатик саъй-ҳаракатлари ва алоҳида ўрнини юқори баҳолайди. Европа Иттифоқининг минтақавий кун тартиби бўйича Тошкент билан мунтазам мулоқотни давом эттиришдан манфаатдорлиги маълум қилинди.
Европа томони Афғонистон бўйича халқаро конференция ўз вақтида ўтказилганини қайд этди. Тадбир иштирокчиларининг юксак савияси Ўзбекистоннинг муҳим ўрни ва республиканинг афғон муаммосини ҳал этишдаги саъй-ҳаракатлари эътироф этилишидан далолат бериши таъкидланди. Тадбир шунингдек, расмий Тошкент сиёсатининг изчиллиги, афғон заминида тинчлик ўрнатишга салмоқли ҳисса қўшишга тайёрлигини кўрсатади. Шу нуқтаи назардан, Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хаб фаолиятига юқори баҳо берилди.
Чтобы скачать видео "Владимир Норов Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Никлассон билан учрашди" передвинте ползунок вправо
- Комментарии
Комментарии ФБ