Туркистон нима учун осонгина босиб олинди?
- Видео
- О видео
- Скачать
- Поделиться
Туркистон нима учун осонгина босиб олинди?
701 | 4 мес. назад | 18 - 0
#xs_uz #narodnoeslovo
Амирлик ва хонликлар босқинчиларга қарши озми-кўпми кураш олиб боргани маълум. Лекин шунга қарамай, Туркистон ўлкаси жуда осонлик билан босиб олингани ҳам аччиқ ҳақиқат. Нима учун шундай бўлган?..
Она Туркистон нима учун чоризм томонидан осонгина босиб олинди? Бунинг сабаблари кўп. Аввало, дунё сиёсати сиёқини умуман тушунмаган амир ва хонлар, маишатпараст бек ва амалдорлар, халқни биқиқ ҳолатда ушлаб турган хурофотчи диндорлар бош айбдор бўлгани ҳаммага маълум.
Камига калтабин амир ва хонлар арзимаган сабаблар боис бир-бири билан низолашувлардан тўхтамадигина эмас, аксинча босқин хавфи очиқ-ойдин сезилиб туришига қарамасдан ўзаро қирғинларни бадтар авж олдиришади. Шусиз ҳам армия деб бўлмайдиган амирлик ва хонликларнинг қўшинлари бадтар ҳолдан тойди, бечора халқ эса охирги бурда нонидан ҳам айрилиб, янада қашшоқлашди.
Бунинг барчасини сергаклик билан кузатиб, ҳисоб-китобини чиқариб турган босқинчилар ҳийла-найранглари ҳам истилода муҳим роль ўйнаган. Буни император Николай биринчининг уруш ҳолатида бўлган Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлигини бир-бирига қандай қилиб гиж-гижлагани мисолида ҳам кўриш қийин эмас.
Туронзаминга босқин онлари яқинлашгани сари бу ердаги хонлар орасидаги низони атайлаб кучайтиришга қаратилган манфур дипломатия император ва унинг энг яқин аъёнлари иштирокида амалга оширилади.
Шариф Юсуповнинг “Тарих уммони сирлари” китобидан.
Маълумотларда келтирилишича, 1842 йил баҳорда Қўқон хонлиги амир Насрулло томонидан эгаллангач, Россия императори Николай биринчидан амир номига мактуб келади. Жумладан, унда шундай сўзлар бўлган: “Қўқондаги тахт учун курашларни бартараф қилиш зарур. Шундай кейин Туркистон ва Тошкент билан Сирдарё бўйигача бўлган ерлар, Жиззахдан бошлаб Ўратепа, Хўжанд, Қўқон, Марғилон ва Қашғар чегарасигача бўлган ерлар Сиз Ҳазрати олийларининг қўлларида бўлиб, ҳукмронлик қилишингизни истаймиз”.
Қанчалик меҳрибончилик, дейсиз. Узоқда туриб, Бухоро амирининг ғамини емоқда.
Шу воқеадан салкам уч ой илгари, 1842 йил 25 февралда эса хонлик элчиси Муҳаммад Ҳалил Соҳибзода орқали Муҳаммад Алихонга Николай биринчининг бундан-да қайноқ бўлган мактуби етиб келганди. Унда мана бу сўзлар битилганди: “Сизнинг қудратли Россия давлати билан мунтазам равишда дўстона алоқаларда бўлиш истагингизни билиш Биз учун ғоят ёқимли бўлди. Сизнинг бу яхши ниятларингизни Биз ўз томонимиздан камоли эҳтиром ила қабул айлаймиз. Биз ишонамизки, Сизнинг ўзаро дўстона қўшничилик алоқаларини йўлга қўйиш ҳақидаги самимий ғамхўрлигингиз келгусида муваффақиятли натижаларга олиб келади. Сизга барча эзгуликларни тилаб қоламиз”.
Аслида, бу мактублар амир ва хонни хушёр тортириши керак эди. Аммо замона зайлини тушунмаган ёки тушунишни истамаган амир ва хон ўзига хос бу огоҳлантиришдан ақлини йиғиб олиб, ўзаро муросага келиш ўрнига, зиддиятни бадтар авж олдиради. Агар уларнинг ўрнида сал ақлли одам бўлганида борми, бу меҳрибончилик тагида катта хатар борлигини дарров фаҳмлаб олган бўлар эди. Афсуски, амир, хон ва бекларимиз ушбу бахтдан бебаҳра эдилар.
1252-санада, милодий 1936-37 йилларда Фарғона хони Муҳаммад Алихон бирла амир Насрулло ораларида Башоғир номли қалъа хусусида низо бўлди. Амир қўшин жамлаб, Фарғона ўлкасига юруш қилиб, низомий аскарлари бирла осонлик билан Башоғирға истило қилиб, андин Ўратепа ва Хўжанд шаҳарлариға дохил бўлуб, андин дорулмулки Фарғона бўлуб турган Ҳўқанд устига келиб, қатл айлаб Бухорога жўнади.
Мирзоолим Мушрифнинг “Ансобус-салотин ва таворихул хавоқин” асаридан.
Наҳотки, босқинчининг аёрлигини уқиш учун бемисл ақл керак бўлса. Ахир, бундан илгари ҳам императорлик томонидан шу сингари ҳийлалар воқега келтирилиб, икки қардош давлат ва халқ бир-бири билан қирпичоқ бўлган эди-ку...
Уларнинг ўзаро келишмовчилигидан фойдаланган босқинчилар эса гоҳ сайёҳ, гоҳ савдогар сиёқида жосусларини ҳудудимизга йўллаб тургани ва бу ердаги мавжуд вазият ҳақида аниқ маълумот тўплаётгани, савдони ривожлантириш баҳонасида Қўқон хонлигига ёндош ҳудудларда бир қатор қалъаларни қурганлиги бутун оламга маълум эди-ку...
Қолаверса, қон-қардош бўла туриб, бир-бировлари билан заррача ҳам чиқишолмайдиган бу икки давлатни узоқдаги етти ёт бегонанинг ўйлаши, ҳатто, мантиққа ҳам зид эканлиги кундай равшан ҳақиқат-ку...
Халқимизда “Оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади”, деган ибора, янаям аниқроғи, жиддий огоҳлантириш бор. Аммо ўзларини олам султони ҳисоблаган амир ва хонларимиз, уларнинг ёнида савлат тўкиб туришдан бошқасига ярамаган бек ва уламоларимиз оғизлари қайта-қайта куйишига қарамасдан, бирон марта ҳам ибрат олмадилар...
Тарихнинг аччиқ ҳақиқати барчамизга сабоқ бўлмоғи даркор!
Чтобы скачать видео "Туркистон нима учун осонгина босиб олинди?" передвинте ползунок вправо
- Комментарии
Комментарии ФБ