ҚОР ҚОПЛОНИ
- Видео
- О видео
- Скачать
- Поделиться
ҚОР ҚОПЛОНИ
280 | 2 год. назад | 10 - 0
#xs_uz #narodnoeslovo
Ҳисор давлат қўриқхонасига амалга оширган сафаримизни давом эттирамиз. Бу галги лавҳамизда қўриқхона ҳудудида яшайдиган қор қоплонларининг ҳаёт тарзига оид қизиқарли маълумотлар ҳақида ҳикоя қиламиз.
Куркурак сойининг ўрта қисмига келдик. Шу пайт тошнинг қимирлаётганига кўзимиз тушди. Қарасак ерсифат устини қор қоплаган тошга ўхшаган нарса юриб бораяпти. Яхшилаб қарасак у қоплон экан. Кўзимизга ишонмасдик. Секин писиб уни кузата бошладик. Буни қаранг, қорли қоятошлар орасида уни сезиш қийин ҳа? Ҳақиқатдан ҳам уларнинг оқ юнги ва тана ҳаракати билан шакли ўзгариб турадиган ўзига хос доғлари туфайли қор қоплонларини ўзлари яшаётган ҳудудда пайқаш бошқа катта мушуклар, масалан, йўлбарс, қоплон ва гепардлар билан солиштирганда анча қийин. Синчковлик билан қарамасангиз у сиздан 30-40 қадам нарида бўлса ҳам эътибор бермай ўтиб кетасиз. Шу сабабли ҳам қор қоплонларини кўпинча "тоғлар шарпаси" дейишади.
Чтобы скачать видео "ҚОР ҚОПЛОНИ" передвинте ползунок вправо
- Комментарии
Комментарии ФБ