Ишсизликка қарши янги ёндашувлар: 5 миллион иш ўрни яратилади

  • Видео
  • О видео
  • Скачать
  • Поделиться

Ишсизликка қарши янги ёндашувлар: 5 миллион иш ўрни яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартиришга оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Бу йил 5 миллион 200 минг фуқаронинг бандлигини таъминлаш ва 1,5 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган. Биринчи марта 60 та туман ва шаҳар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади. Маҳалла банкирлари билан бирга 1,5 миллион аҳоли доимий ишга жойлаштирилиб, 2 миллиондан зиёд одам бизнесга жалб қилинади. Шу мақсадда бу йил кичик бизнес лойиҳаларига жами 120 триллион сўм кредит ажратилади. Илғор хорижий тажриба асосида 32 та йўналишда камбағалликни қисқартириш бўйича янги ёндашувлар йўлга қўйилади. Мисол учун, 300 та оғир маҳаллада умумий қуввати 107 мегаватт бўлган қуёш электр станциялари ишга туширилади. Уларга камбағал оилалар аъзолари кооперация асосида ишга олинади. 123 та туманда камбағал аҳоли 20 минг гектар ўрмон ва кўчатзор барпо этиш ҳамда доривор ўсимликлар етиштиришга жалб этилади. Улар эккан ҳар 100 та дарахт учун 375 минг сўм субсидия тўланади. Туризм салоҳияти бор жойларда меҳмон уйлари ва ошхоналар, муайян почта бўлимларида электрон тижорат марказлари очилиб, камбағал оила вакиллари ишга олинади. Умуман, жорий йилда 6 минг 472 та маҳаллада янги ёндашувлар асосида лойиҳалар амалга оширилиб, 210 минг нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилади. Чекка ҳудудлардаги, оғир тоифадаги қишлоқларга алоҳида эътибор қаратилади. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси уларга ишчанлик руҳини олиб кириб, боқимандаликни камайтиришга, камбағал оилалар меҳнатини қўллаб-қувватлашга масъул бўлади. Давлатимиз раҳбари 2025 йил ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришда ҳал қилувчи йил бўлишини яна бир бор таъкидлаб, бу борадаги чора-тадбирларни тартибли ва манзилли амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига бу вазифаларнинг бажарилишини қатъий назоратга олиш топширилди. Ҳар бир лойиҳа, ҳар бир чора-тадбир электрон платформага киритилиб, яратилган иш ўринлари солиқ базасида текширилиши белгиланди. Маҳаллий ҳокимлик ходимлари ва “маҳалла еттилиги” учун ўқувлар ташкил этиш, яхши тажрибаларни тарғиб қилиш муҳимлиги айтилди.
2, 059   |   6 час. назад  |   44 - 0
 

Ишсизликка қарши янги ёндашувлар: 5 миллион иш ўрни яратилади

Скачайте изображение (превью) выбрав качество


320x180 480x360 640x480 1280x720

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартиришга оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

Бу йил 5 миллион 200 минг фуқаронинг бандлигини таъминлаш ва 1,5 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган. Биринчи марта 60 та туман ва шаҳар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади.

Маҳалла банкирлари билан бирга 1,5 миллион аҳоли доимий ишга жойлаштирилиб, 2 миллиондан зиёд одам бизнесга жалб қилинади. Шу мақсадда бу йил кичик бизнес лойиҳаларига жами 120 триллион сўм кредит ажратилади.

Илғор хорижий тажриба асосида 32 та йўналишда камбағалликни қисқартириш бўйича янги ёндашувлар йўлга қўйилади. Мисол учун, 300 та оғир маҳаллада умумий қуввати 107 мегаватт бўлган қуёш электр станциялари ишга туширилади. Уларга камбағал оилалар аъзолари кооперация асосида ишга олинади.

123 та туманда камбағал аҳоли 20 минг гектар ўрмон ва кўчатзор барпо этиш ҳамда доривор ўсимликлар етиштиришга жалб этилади. Улар эккан ҳар 100 та дарахт учун 375 минг сўм субсидия тўланади.

Туризм салоҳияти бор жойларда меҳмон уйлари ва ошхоналар, муайян почта бўлимларида электрон тижорат марказлари очилиб, камбағал оила вакиллари ишга олинади.

Умуман, жорий йилда 6 минг 472 та маҳаллада янги ёндашувлар асосида лойиҳалар амалга оширилиб, 210 минг нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилади.

Чекка ҳудудлардаги, оғир тоифадаги қишлоқларга алоҳида эътибор қаратилади. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси уларга ишчанлик руҳини олиб кириб, боқимандаликни камайтиришга, камбағал оилалар меҳнатини қўллаб-қувватлашга масъул бўлади.

Давлатимиз раҳбари 2025 йил ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришда ҳал қилувчи йил бўлишини яна бир бор таъкидлаб, бу борадаги чора-тадбирларни тартибли ва манзилли амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига бу вазифаларнинг бажарилишини қатъий назоратга олиш топширилди. Ҳар бир лойиҳа, ҳар бир чора-тадбир электрон платформага киритилиб, яратилган иш ўринлари солиқ базасида текширилиши белгиланди.

Маҳаллий ҳокимлик ходимлари ва “маҳалла еттилиги” учун ўқувлар ташкил этиш, яхши тажрибаларни тарғиб қилиш муҳимлиги айтилди.


Ишсизликка қарши янги ёндашувлар: 5 миллион иш ўрни яратилади

Чтобы скачать видео "Ишсизликка қарши янги ёндашувлар: 5 миллион иш ўрни яратилади" передвинте ползунок вправо



Покажите вашим друзьям, добавьте в соцсети

Ссылка на страницу с видео:

 

Ссылка HTML на страницу с видео:

 

Код для вставки плеера:


  • Комментарии

Комментарии ФБ


Уважаемые друзья!

Источником всего видеоконтента, в том числе проигрывающегося на страницах ресурса ruslar.me, является сторонний видео ресурс, а именно общедоступный видеохостинг YouTube.com, предоставляющий открытый доступ к своему видеоконтенту (используя открытую и общедоступную технологию video API3 youtube.com)!

Проблемы с авторскими правами

Если вам принадлежат авторские права на данное видео, которое было загружено без вашего согласия на YouTube.com, перейдите на страницу этого видео сайта YouTube.com , нажмите на ссылку под проигрывателем Ещё -> "Пожаловаться" -> "Нарушение моих прав" и в выпадающем меню, выбирите, что именно нарушается и нажмите кнопку "Отправить".



Неприемлемый контент

Чтобы сообщить о неприемлемом видео, перейдите на YouTube, нажмите на ссылку под проигрывателем Ещё -> "Пожаловаться" и выберите в "Сообщить о нарушении" что именно вас не устраивает в этом видео. Подробнее о наших правилах читайте в Условиях использования.