5 июль санаси тафсилотлари
- Видео
- О видео
- Скачать
- Поделиться
5 июль санаси тафсилотлари
364 | 4 мес. назад | 9 - 0
#xs_uz #narodnoeslovo
Кун тарихи
Эгасига сониясига 2400 доллар фойда келтирадиган компания,
Днепр дарёсининг узунлигини ва у қайси давлатлардан ўтишини биласизми?
5 июль санаси тафсилотлари билан Зилола Холтўраева.
Оламга машҳур Жефф Безос дунёдаги энг қиммат компаниялардан бири бўлган “Aмазон”га 1994 йил 5 июлда Вашингтоннинг Беллевю шаҳридаги гаражида асос солган экан.
Қизиғи шундаки, ушбу компания китоб сотиш билан бошланган бўлиб бугун эгасига сониясига 2400 доллар фойда келтирмоқда. Жефф компютер муҳандислиги бўйича мутахассис ва яхши маркетолог ҳам эди. У китоб сотиб олаётганларга почтаси орқали китоб билан бирга: “Яна нималарни онлайн буюртма қилишни хоҳлардингиз?” дея савол берар эди. Келган жавобларга қараб интернет дўкон пештахталарига янги маҳсулотларни киритган.
Ҳозирги кунда компания глобал обуначилари сони 220 млн.дан ортиқни ташкил этади.
Жефф Безоснинг ушбу сўзлари ҳам эътиборга молик: “ Ўз фикрларини ҳимоя қила олмайдиган, ҳеч нарсага кафолат берлмайдиган ёки истамайдиган корхона банкротликка маҳкум”.
5 июль санаси узунлиги бўйича дунёда 3-ўринда бўлган Днепр дарёси куни сифатида ҳам нишонланади.
Днепр узунлиги бўйича Волга ва Дунайдан кейинги ўринда турувчи дарё ҳисобланади. Дарё Россия, Белларусь, Украина давлатларидан ўтади. Яъни у Беларусь ҳудудида 595 км.гача, Россияда эса 485 км.гача чўзилган. Ушбу кун Беларусь ва Россиянинг умумэкологик ташкилоти томонидан ўтказилган Халқаро Днепр форумида таъсис этилган эди.
Кун тарихи билан боғлиқ бошқа муҳим воқеалар ҳам талайгина. Улар қуйидагилардан иборат:
1687 йил. Исаак Нютон “Табиий фалсафанинг математик бошланиши” китобини нашр этган.
1811 йил. Венесуэлла Жанубий Aмерикадаги испан мустамлакалари орасида биринчи бўлиб ўз мустақиллигини эълон қилган.
1841 йил. Инглиз сайёҳи Томас Кук дастлабки сайёҳлик агентлигини очган.
1924 йил. Парижда 8-ёзги Олимпия ўйинлари тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
1934 йил. Сан Франсискода “Қонли пайшанба” воқеаси бўлган.
1962 йил. Жазоир Франциядан ажралиб, мустақилликка эришган.
1994 йил. Хитой болалар меҳнатидан фойдаланишни тақиқлаган.
1998 йил. Япония Марсга космик кема юборди ва космик тадқиқотлар бўйича Aқш ва Россиядан кейинги 3-давлатга айланди.
2003 йил. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2002-2004 йиллардаги Сарс эпидемияси тўхтатилганини эълон қилди.
2022 йил. Жанубий Кореяда ўтказилган Осиё чемпионатидан сўнг таеквандочиларнинг рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистонлик спортчи Чарос Қаюмова илк бор аёллар ўртасидаги жаҳон рейтинги етакчисига айланди.
Бу воқеларнинг барчаси муҳим аҳамиятга эгалиги билан ҳам ажралиб туради.
Вақти келиб сизнинг ҳам бирон бир кашфиётингиз ёки хизматларингиз кун тарихини безаб туриши мумкин. Буни асло эсдан чиқарманг!
“Кун тарихи”ни кузатишда давом этинг.
Чтобы скачать видео "5 июль санаси тафсилотлари" передвинте ползунок вправо
- Комментарии
Комментарии ФБ